26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшлик – ғанимат

Ёмғирлар селдай, ёғиб ўтаркан,

Шамоллар елдай, эсиб ўтаркан,

Умримиз ҳам ўтиб бораркан,

Кунлар бир-биридан, ғанимат экан.

Кунлар ортидан ойлар, ойлар ортидан йиллар ўтиб борган сайин ёшлик дамларинг ҳам ортда қоларкан. Умримиз гўё дарё каби. Сочларимга оқ оралаган сари ҳижрон аламларини кўзлар яшириб, қалбим унсиз йиғлайди. Болалик, ёшлик ортда қолди, сира қайтмайди. Кунлар ҳам бир бирин қувлаб ўтиб боради. Ҳаёт бунчалар шошқалоқ, ортга назар ҳам солмас, қалбингга қулоқ тутсанг, вужудни титроқ босади. Эҳ, ёшлигим, қайларда қолдинг, бир зум тўхтамай ўтдинг-у кетдинг. Кечалари хаёлларим ўғирлаб, уйқуларимни ҳам олиб кетдинг.

Туғилиб ўсган уйларнинг, ота-онам бағридаги дамларнинг барча-барчаси энди тушда кўргандай хаёлингдан бирма-бир ўтаверар экан. Аммо ўтган кунлар қайтарилмаскан. Фақатгина умр дафтаридан жой олар экан, холос, уни сира ҳам унута олмас экансан.

 Девордаги соат “чиқ-чиқ”и тинмайди. Аслида, бу товушлар синиб, ерга тушаётган вақтнинг ўлчови. Дунёда энг қимматли нарса – бу вақт. Соат миллари тўхтамайди. Улар лаҳзаларни сонияга, сонияларни соатларга соатларни кунларга, кунларни ойларга ойларни йилларга айлантиради. Шу тарзда умр ўтиб боради. Шундай экан биз умр дафтарини имкон қадар яхшиликка безашимиз керак. Одатда, ноннинг бутуни эмас, ушоғи кўпроқ увол бўлади. Биз ҳам шундай сония ва дақиқаларни кўп исроф қиламиз. Ваҳоланки, сонияларнинг қадрини билмаган ўзининг ҳам қадрига етмайди. Инсон доим ўтган кунларни соғиниб яшайди. Яқинларим, ҳаётда борим, жигарбандларим, сизларнинг борингизга шукр. Азиз дўсту биродарларим, бу ажиб дунёда ёшлик ҳам, кексалик ҳам умримизнинг энг қимматли онларидир. Бирингиз отамсиз, бирингиз онам, бирингиз оғамсиз, бирингиз опам, бирингиз укамсиз, бирингиз синглим, борингизга шукр! Яратганга шукр қилайлик, бу дамларни ғанимат билайлик. Бу дунёда бир-биримизга меҳрли, оқибатли бўлайлик, азизлар! Йўллардан юриб бориб, ўтган кунларни эсга оламиз. Лекин бу дамлар сира қайтмайди. Фақат хаёлларда қўмсаб қоламиз.                 

Фарида ЎЛЖАЕВА. Қорамурт қишлоғи, 2017-11-24, 19:03 789
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.