26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тошкентда – мушоира

Қозоғистон ўзбеклари сардори Икромжон Ҳошимжонов ва Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси қошида фаолият юритаётган “Истеъдод” адабий бирлашмаси раиси Ўрмон Собир бошчилигидаги ижодкорлар Ўзбекистон Республикаси Қозоқ миллий маданий маркази таклифига биноан Тошкентда ўтадиган мушоирада иштирок этишди. 

Мушоирани Ўзбекистон ёзувчилари дарғаси, халқ ёзувчиси Муҳаммад Али бошқарди.

Биринчи сўз навбати  про­фессор, ўзбекистонлик қадр­донимиз, қозоқ шоири Қалдибек Сейдановга берилди. Янги шеърини ўқиб берган Муҳам­мад Али яқинда очилиши мўл­жалланаётган Ёзувчилар уйидаги қурилиш ишларини кўздан кечи­ришга шахсан Пре­зидентнинг ўзи келаётганини айтиб, мушоирани бошқаришни ўринбосари, халқ шоири Сиро­жиддин Саййид ва ҳамюртимиз Мирпўлат Мирзога топширди.

Минбарга яна бир халқ шоири Анвар Обиджон кўтарилганда, бутун вужудимиз қулоққа ай­ланди. Меҳмонлардан биринчи навбат Ўрмон Собирга берилди. Унинг уч Президентни алқаган “Сен буюксан” шеъри барчага ёқди.

Мушоирада каминага ҳам навбат берилди. Шеър ўқишдан аввал халқимиз дилидаги са­волни ўртага ташладим: “Икки давлат алоқалари равон йўл­га қўйилганидан бошимиз ос­монга етди. Поезд ва автобус қатнови аллақачон бошланди. Биз ҳатто рақамли теле­видение орқали  Ўзбекистоннинг 12та теле­дастуридан баҳраманд бўла­­­­япмиз. Орзулар ушаляптию бир армонимиз: даврий нашрлар обунаси амалга ошмаяпти!” Бу саволим анжуманда иштирок этаётган “Шарқ юлдузи”, “Ижод олами” журналлари бош муҳар­рирларига ҳам маъқул бўлиб, шартномаларини менга тақдим этишди. Лекин бундай улкан иш давлатлараро  даражада  ҳал этилса, яхши бўларди! Менинг “Дўстлик таронаси” шеърим ҳам гулдурос қарсаклар билан қарши олинди.

Мушоирада шеър ўқимаган, табрик сўзи сўзламаган меҳмон ҳам, мезбон ҳам қолмади. Юсуф Эргашев, Файзулла Икромов, Самад Мусаев, Ҳурбуви Одилова, Гулиосиё Ҳасанова, Дилафрўз Орзиматова, Мунира Бозортоева, Ҳасан Саидов, Гулбаҳром Обо­това, Зокиржон Каримқулов, Анормат Осмонов, Мавлуда Ма­ҳаммедова, Фарида Ўлжаева, Қурвоной Убайдуллаева ва Сардор Хомутовлар ўз ишти­роклари билан ижодий уюшма­лари шаънини юксакларга кўтаришди.

Ўзбекистоннинг гўё оҳанрабоси бор: Ўрмон Собир беш киши бўлиб, Андижонга  – Муҳаммад Юсуф зиёратига отланишса, яна кўпчилик Тошкентда қолишиб, беш нафаримиз эса Ғишткўприк орқали, қадрдон “Газель”имизда  мамнун ҳолда изимизга қайт­дик...

Аваз ҚЎЗИ, 2017-12-06, 18:48 626
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.