26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Жўмард инсон” кўкрак нишони топширилди

Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзоларининг хайрия тадбирларида мунтазам қатнашаётгани сир эмас. Куни-кеча бу ташкилот яна бир тадбир ўтказди. Меценатлик ва хайриядаги фаолияти учун бир гуруҳ юртдошларимизга “Жўмард инсон” кўкрак нишони топширилди.

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Ғамхўрлик карвони” Республика акцияси доирасида жорий йилда мамлакатимизда 1500дан ортиқ тадбир ўтказди. Уларда 950 000дан зиёд одам қатнашди. 

– Муҳтожларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатганлар жуда кўп, уларнинг ҳар бирини атаб ўтишни истардим, – деди тадбирда Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари – котибият мудири Дархан Минбай. – Бугун энг муносибларни даврамизга чақирдик. Уларнинг барча-барчасидан бениҳоя миннатдормиз.

Шу куни 19 нафар юртдошимизга “Жўмард инсон” кўкрак нишони топширилди. Улар қаторида ўзбек этноси вакиллари ҳам анчагина.

– Ватанимиз Қозоғистон, унинг гуллаб-яшнаши учун бор куч-ғайратимизни сарфлашга тайёрмиз, – деди суҳбатда “Жўмард инсон” кўкрак нишони соҳибларидан бири, Алмати шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Абдулла Исматуллаев. – Халқимиз фаровонлиги йўлида қилган озми-кўпми хизматларимиз Элбошимиз назарига тушганидан беҳад мамнунман. Бугунги мукофот – “Жўмард инсон” кўкрак нишони биргина менга эмас, халқимизга, бир тан, бир жон бўлиб ишлаётган ҳамкасбларимга, ҳамкорларимга, қолаверса, барча юртдошларимга берилди, деб ҳисоблайман.

Шу куни Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳир Ҳакимбеков, Жамбил вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳром Мўминов, Сайрам туман маслаҳати депутати, хайрия ишлари билан танилган Абдуқаҳҳор Ҳасанов ҳам юксак мукофотларга лойиқ кўрилди. Халқда “Тўққиз берган тўқсон олади”, деган нақл бор. Қўли очиқ ҳамюртларимизни таҳририятимиз номидан табрикларканмиз, келгуси ишларида уларга муваффақиятлар тилаймиз.

 

2017-12-14, 10:29 777
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.