26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Гул Астана”да – халқаро семинар

Қозоғистон Республикасининг фахрий қурувчиси, таниқли тадбиркор Низомхон Сулаймоновнинг номи кўпчиликка яхши таниш. Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасида самарали фаолият кўрсатаётган “Жон-болажон”, “Жамолой она”, “Гул Астана”, “Назира она”, “Сулаймон ота” каби болалар боғчалари ушбу камтарин ва саховатли инсон, тажрибали мутахассис ташаббуси билан давлат-хусусий шерикчилиги доирасида бунёд этилган. Улар орасида 2012 йили фойдаланишга берилган “Гул Астана” болалар боғчаси, кўп тилли таълим тизимини жорий этган.

Тизимли ёндашишни таъминлаш масалалари” мавзуидаги навбатдаги халқаро семинар учун айнан “Гул Астана”нинг танлангани бежиз эмас. Мазкур муассасада таълим-тарбия жараёни давлат, инглиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади, бу ерда ҳозир 136 нафар ходим меҳнат қилиб, жами 1028 бола тарбияланмоқда. 

Мазкур семинарга Россия, Мўғулистон, Тожикистон, Қирғизистон, Грузия, Молдова, Украина, Австралия ва Ўзбекистондан ҳам тажрибали мутахассислар ташриф буюришди. 

Ушбу маскан услубиятчиси Зулфира Ортиқметованинг айтишича, меҳмонлар болалар боғчасининг фаолияти билан яқиндан танишиб, бу каби йирик, ҳар томонлама замон талабига мос муассасани бошқа ҳеч қаерда кўрмаганларини эътироф этишибди. Машғулотлар мундарижаси ҳам семинар йўналишига мувофиқ тузилди. Тарбияланувчилар тайёрлаган ҳунармандчилик буюмлари, Қозоғистонда яшовчи турли этносларнинг миллий урф-одатлари ва анъаналари акс эттирилган расмлар кўргазмаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. “Билимлар мамлакатига саёҳат”, “В гости к нам зима пришла”, “Үш аю” каби мавзулардаги очиқ дарслар рус, ўзбек, қозоқ тилларида олиб борилди. Айниқса, қишки бассейнда уюштирилган сузиш машғулоти меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирди.

 “Өрлеу” малака ошириш миллий маркази” ҲЖ филиали – Алмати шаҳри бўйича педагог ходимлар малакасини ошириш институти директори Р. Садвақасова, Бишкек шаҳридаги 69-сонли Ч. Айтматов номидаги мактаб-мажмуанинг мактабгача тарбия бўйича тарбиячи-услубиятчиси Б. Маҳаммаджонова, Қирғизистондаги ЮНИСЕФ Ваколатхонасининг таълим масалалари бўйича мутахассиси Ч. Куменова, Эстониянинг ИННОВА жамғармаси бош таҳлилчиси А. Голубевалар семинар ҳақида ижобий фикрлар билдиришиб, болалар боғчаси раҳбари Н. Сулаймонов, мудира Ю. Сулаймонова, педагоглар, тарбиячилар, барча ташкилотчиларга кўрсатилган ҳурмат ва эътибор учун самимий миннатдорчилик изҳор этишди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-12-20, 18:39 720
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.