26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентда 1200 ўринли мак­таб фойдаланишга топширилди

Шимкент шаҳридаги маъмурий-тадбиркорлик мар­казида замонавий андазаларга мос янги 1200 ўринли мак­таб фойдаланишга топширилди.

130-сонли умумий ўр­та мактабнинг очилиш тад­бирида иштирок этган Жану­бий Қозоғистон вилояти ҳо­кими Жансейит Туймебаев элимиз Мустақиллиги бай­рами арафасида эшик оч­ган илм маскани янги та­шаббусларга бой эканини таъкидлади.

– Таълим даражасини ошириш учун мактабнинг аҳ­воли яхши бўлиши керак. Бу ана шундай тамойил асосида қурилган маскан. Болаларга соғлом турмуш тарзини синг­дириш учун бу ерда барча шароитлар яратилган. 3та спорт зали ва тикувчилик, ёғоч устахоналари мавжуд. Яъни, бу ерда таълим олган ўқувчи ҳунар эгаси бўлиб етишади. Бу ишларнинг барчаси Элбошимизнинг оқи­лона сиёсати натижаси, – деди минтақа раҳбари.

“Нурли йўл” дастури дои­расида очилган таълим мас­канида ўқувчиларга мўл­жалланган 61та синфхона ҳамда янги намунадаги био­логия, физика, химия, ин­форматика, мультимедия-лингофонли кабинетлар, ку­­­­­тубхона, ошхона, маж­лис­лар, спорт заллари ҳамда спорт майдони, қизлар ва ўғил болаларга мўлжалланган ус­тахоналар бор.

Жами, Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича таълим со­ҳа­сида жорий йили 82та ин­шоотнинг қурилишига 29,8 млрд. тенге миқдорида маб­лағ ажратилиб, қурилиш юри­тилмоқда. Жорий йили 32та иншоотни фойдаланишга топшириш режаланган. Бу­гунги кунгача 28та мактаб очилган бўлса, йил сўнггигача қолган таълим муассасалари эл эзгулигига берилади. 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-12-23, 08:37 791
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.