26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўйлар: исрофгарчилик ва рақобат

Газетамизда тўйлардаги ис­роф­гарчилик, ким ўзар тар­зидаги “беллашув”лар ҳақида қатор мақолалар берилмоқда, лекин натижа кўнгилдагидек бўлмаяпти. Исроф муқаддас динимиз Исломда ҳам қаттиқ қоралан­ган. Энг аввало исрофнинг маъно­­­­­­­­­­­си ва мазмунига назар таш­лайлик. 

“Исроф” сўзи асли арабча бўлиб, “ҳи­­собсиз тарзда ишлатиш”, “ҳаддидан ошиш” каби маъноларни англатади. Исрофга йўл қўйган одам Аллоҳ белгилаб берган чега­радан чиқиб, У Зотнинг неъмат­ларини ўрнида сарфламаган ёки ҳожатдан ташқари ишлатган бўлади. Тилимизда ушбу сўз “нест-нобуд қилиш”, увол қилиш”, “неъматни қадрламаслик” каби маъноларни билдиради.

Эътибор беринг, сувни исроф қилиш, озиқ-овқатдаги исроф, ноннинг исрофи, кийимдаги исроф, умрни исроф қилиш, илм ва истеъдодни исроф қилиш ҳам Исломда қаттиқ қораланади. 

Ҳамюртларимиз билан мулоқот чоғи­да шу ҳақда гап кетганида, улар пай­­­­­­­­ғамбаримиз алайҳиссаломнинг: «Те­жамкор одам ҳеч қачон қашшоқлик кўр­­­­­майди», деган сўзларидан бехабар эканликларини айтишди.  

Шунингдек, Пайғамбаримиз(с.а.в.): “Ис­теъмол қилинглар, ичиб-енглар, сада­­қа беринглар ва кийининглар, бироқ исроф­гарчилик ва манманликка йўл қўйманг­лар”, деган. Демак, Аллоҳ берган неъматини истеъмол қилиш, шунингдек мол-дунёси ортиб қолса, турмуш тар­зи ночор, кам таъминланган, етим-есирларга бериш, масжид, мадраса, болалар боғчалари, шифо­хоналар ка­би масканларга сарфлаш – олий дара­жадаги савоблардан биридир. Хўш, бугунги тўйларимиз қандай ўтмоқда? 

Халқимизда  “Олти ёшдан тўпласанг – оласан, етти ёшдан тўпласанг – етасан”, деган чуқур маъноли ибора бор. Лекин пе­шо­­­­­­­­­­­­­­­­­­на тери билан йиғиб-терганини тўйга соча­­­­­­­­­­диганлар ҳам орамизда кўп. Улар қандай йўл билан бўлса ҳам ўзини кўрсатиш, мақтаниш, рақобатга берилиб, ис­­­роф­­­­гарчиликдек иллатнинг  урчиб кетишига имконият яратишмоқда. 

Тўй харажатларига келадиган бўлсак,  тўйдан олдин ўтадиган кичкина зиёфат – “сайл”га ўрта ҳисобда 300-400минг тен­­­­­­­­­­­­­­­гедан зиёд пул сарфланади. Бундан таш­­­­­­­­­қари, кечқурунги маросимларда оти­ладиган мушакларнинг баҳоси ҳам ос­­монда. Шунингдек, тўй маросимларида меҳ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­монлардан қолган овқатларнинг ахлат қу­­­­­ти­сига ташланаётганига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Буларнинг барчаси исрофгарчилик аломатларидир. 

Таъкидлаш жоизки, тўй маданияти ҳам тобора пасайиб бормоқда. Чунончи, тўйларда айтиладиган табрик сўзлари йи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғинларда ўқиладиган маърузаларга ўх­­­­­­­­­шаб қолмоқда. Кўп ҳолларда тўй соҳи­­­­­­­­бининг вақтини инобатга олмай, одам­­­­­­­­нинг меъдасига тегадиган даражада эз­­­­­­­­­­­ма­­­­­­­­ла­­­­­­­­­­­нишини айтмайсизми? Тўйларни ма­ҳал­ла қўмиталари белгилаган тартиб ва қоидалар асосида ўтказиш вақти келди, менимча. 

Эрта никоҳ қуришнинг  ажрашишларга олиб келаётгани ҳам сир эмас. Момо­лари­­­­­­­мизнинг эрга тегиш осон, этагини тортиш қийин, деган ҳикматли сўзларида жуда чуқур маъно яширинган. Бунга ўзим гувоҳ бўлган бир мисолни келтир­моқ­чиман. Кечагина мактабни тамомлаб, катта оилага келин бўлиб тушган қизнинг қўлидан уй юмушларини бажариш унча кел­масди. Аслида уни тарбиялайдиган, билмаганларини ўргатадиган қайно­на­нинг силтовлари, ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ қилиб жеркишлари, ўғлига келинни ёмонлаб, калтаклатишлари оқибатида оила барбод бўлди. Қиз томон, тўй қиламиз, деб катта миқдорда кредит ҳам олганди. Ҳали кредити тугамасдан ота-она бошига яна битта ташвиш қўшилди. 

Бундан ташқари суннат тўй, бе­шик тўйларимиз, қолаверса, турли маросим­­­­­­ларимиз ҳам ҳаддан ташқари исроф­гарчилик билан ўтяпти. 

Ота-боболаримизнинг “ҳалол меҳнат қилиб, пул топиш”, “борига қаноат қилиш” сингари ибратли сўзларига амал қилиб яшаш, ўғил-қизларимизни ҳам шунга одат­­­лантириш, наҳотки шунчалик қийин бўлса?!

Бунга нима дейсиз, азиз газетхон!   

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-12-26, 10:35 940
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.