26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ажойиботлар оламига саёҳат кичкинтойларга олам-олам қувонч улашди

Одатда, Янги йилни азалдан барчамиз интизорлик билан кутамиз. Бу байрам, айниқса, болажонларга олам-олам қувонч, шодлик улашиши, табиий. Чиройли ясанган арча атрофида қўшиқ куйлаб, рақсга тушиш баробарида Қорбобо ва Қорқиздан олинган ажойиб совғалар уларнинг хотираларида бир умр сақланса, не ажаб!? Бундай пайтда орамизда оз бўлса-да, учрайдиган камхарж оила фарзандларини ҳам ёддан чиқармай, байрам баҳонасида уларнинг кўнгилларини кўтариш, турли совға-саломлар улашишдан ортиқ савоб бўлмаса керак. Буни яхши англаган Сайрам туман маслаҳатининг депутати Ғанишер Раимқулов етакчилигидаги туман ўзбек этномаданият маркази бошқаруви тумандаги 73та таълим муассасасидаги кам таъминланган оила фарзандларининг бошини қўшиб¸ кўнгилларини хушнуд этишни дилга тугиб қўйганди.

Элбошимиз Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма:маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида тилга олинган сахийлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ғояларидан келиб чиққан ҳолда Оқсувкентдаги муҳташам “Оқ Сарой” тўйхонасида “Ғаройиб эртаклар оламида” Янги йил хайрия кечаси уюштирилди. 

Тадбирни Сайрам тумани ҳокими Б. Мамаев ўзининг самимий эзгу-тилаклари билан очиб берди. Сўнгра сўз олган Рўзақул Холмуродов, туман маслаҳати меҳнат фахрийси котиби Жансерик Сулейменов, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси директор-бош муҳаррири Алишер Сотволдиев ва бошқалар мустақил элимизда ёшларнинг ҳар томонлама билимли, зукко бўлиб камол топиши учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани ва бунда сўзсиз, Президентимизнинг хизматлари беқиёс эканлигини тилга олиб ўтишди. Айниқса, Рўзақул Сотволди ўғлининг оталарча панд-насиҳати кўпчиликнинг ёдида қолди: “Қадрли болажонлар! Сиз дунёдаги энг бахтли, фаровон мамлакатда умр сураяпсизлар. Сизларга аъло баҳоларга ўқиш учун керакли барча имкониятлар яратилмоқда. Эндиги вазифа имкониятлардан тўғри фойдаланиб, мукаммал билим эгаллашдир. Ўйлайманки, келгусида орангиздан ҳокимлар, давлат арбоблари етишиб чиқади. Ана ўшанда ҳозирги шодон лаҳзаларни ёдингиздан чиқармасангиз бўлгани. Бундай эзгулик йўлида сизларга ҳамиша омад ёр бўлсин, азиз фарзандларим!” – деди оқсоқол.

Кечанинг янада файзли ва қувноқ ўтишида Шимкент шаҳридан махсус чақирилган “Холидей” кўнгилочар компаниясининг масхарабозлари, кўзбойлағичлари ва шоу концерт дастури бошқа иштирокчиларининг хизматлари катта бўлди. Тўйхонага ўрнатилган ва чиройли ўйинчоқлар билан безатилган улкан арча кичкинтойларда ҳайрат уйғотди. 

Болажонлар ҳомийлар томонидан тақдим этилган совғаларни олиш баробарида давра қуриб, рақсга тушишди, Қорбобо ва Қорқизга қўшилиб, қўшиқлар куйлашди. Гарчи тадбир жажжи ўғил-қизларга бағишланган бўлсада, катталар ҳам байрам шукуҳидан баҳраманд бўлишди. Буни уларнинг болаларга қўшилишиб қувнаганларидан ҳам билиш мумкин эди. Фарзандларга қувонч улушишга бағишланган дастур давомида кўплаб меҳмонлар, устозлар дил сўзларини изҳор этишди, қолаверса, ушбу тадбир ташаббускорлари ва ҳомийлари – Сайрам туман маслаҳати депутатлари Акмалжон Исоқов, Абдуқаҳҳор Ҳасанов, Оқсувкент ўзбек этно маданият бирлашмаси раиси Абдурасул Юсупов, А. Исмоилов номли касб-ҳунар коллежи директори Гулчеҳра Камол қизи ва бошқа барча сахий, миллатпарвар ҳам­юртларга чин дилдан миннатдорчилик билдиришди. 

Болажонлар қалбларида олам-олам қувонч ва шодлик ила тарқалишди. Ўйлаймизки, “Ғаройиб эртаклар оламида” дастури энди мактабларда давом этади.

И. КАРИМОВ, 2018-01-06, 00:12 515
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.