26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инқилоб, аввало, инсонлар онгида юз бериши керак

Қозоғистон Республикаси Пре­зи­денти Н. А. Назарбаевнинг “Тўртинчи сано­ат инқилоби шароитларида ри­вож­­ланишнинг янги имко­ниятлари” Мактуби мам­лакатимизда кенг муҳо­кама қилинмоқда.

Куни-кеча “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида ўзбек этномаданият бирлашмалари Республика “Дўстлик” ҳам­жамиятининг ташаббуси би­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лан давлат ва жамоат ар­боб­­­­­­­­лари, этномаданият бир­лаш­малари  аъзолари, фаол юрт­дошларимиз, ёшлар, омма­­­­­­­­вий ахборот воситалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб, унда ушбу муҳим ҳужжат замиридаги қадриятлар тилга олинди. 

Йиғилишга “Дўстлик” ҳам­жамияти раҳбари Икромжон Ҳошимжонов раислик қилди. У иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар, маънавий янгиланишнинг аҳа­миятини тилга олиб, улар­нинг айнан вақтида амалга ошири­лаётганини айтди. 

Жамоат арбоби Рўзақул Холмуродов ўз сўзида Мактуб­нинг бандларига изоҳ бериб ўтаркан, замонамизга мос ва хос яшаш, илм олиш заруратига алоҳида эътибор қаратди. 

– Янги технологияларни олиб кирадиганлар – одамлар, –  деди Р. Холмуродов. – Улар ўз-ўзи­дан ишламайди. Юқори са­­­­­­вияли мутахассислар керак. Мактубда 24 марта “билим“ сўзи такрорланган.

Жамоат арбоби, Қозоғистон Республикаси Парламенти Маж­­­­­­лисининг собиқ депутати Ша­­­­­­­­­­­­­­латай Мирзахметов кўпроқ Мактубнинг устозлар қадрини кўтаришга қаратилган банд­­­­­­­ларига эътибор қаратди.

Йиғилишда сўзга чиққан Муратали Қалмуратов ва бошқа нотиқлар ҳам Мактубнинг маз­мун-моҳияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини бил­дирдилар. 

 

Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти кенгаши кенгайтирилган йиғилиши қатнашчиларининг Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактуби муҳокамаси ҳамда ундан келиб чиқадиган вазифалар бўйича барча вилоят, туман, шаҳар ва қишлоқлар этномаданият бирлашмалари аъзоларига мурожаати

Ҳурматли ва азиз миллат­дошлар!

Муҳтарам Элбошимиз Н. На­­­­­­­­­­зарбаев “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ри­­­­­­­­­­­­вожланишнинг янги имко­­ни­ятлари” деб номланган Мак­тубида мамлакатимиз саноати, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ва давлат бошқаруви соҳаларини ривожлантиришга доир 10та асосий вазифани батафсил баён қилиб берди.

Мактубда, Қозоғистон жаҳонда турли силси­лалардан муносиб ўтиб, ўзининг иқтисодий юксалиш йўлига тушмоқда, 2050 йилга мўлжалланган ривожланиш стратегияси ҳаётга татбиқ этил­­­­моқда, “100 аниқ қадам” Мил­­­­лат режаси доирасида исло­ҳотлар юритилмоқда, маънавий янгиланиш йўна­­­­­лиши бўйича мажмуавий тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилган.

Замонавий технологиялар инсоният тараққиёти учун янги имкониятлар яратиши билан бирга таҳдид ва синовларни ҳам юзага келтираётганлиги, шу билан бирга тўртинчи саноат инқилоби даврида мамлакатни ривожланиши учун барча шарт-шароит ва имкониятлар мав­­­жудлиги айтилганди. 

Элбошимиз Мактубга доир баёнотида: “...бу­гун биз барчамиз мана шу 10та вазифани хал қилиш йўлида жипслашмоғимиз, бунинг учун жамиятимиз бирлиги ва тотувлиги лозимлигини ало­ҳида таъкидлади. Бу барча қозо­ғистонликларга, шу жумладан миллатдошларимизга ҳам улкан маъсулият юклайди. 

Юқорида келтирилган муло­­ҳазаларни ҳи­собга олган ҳолда ҳамжамият кенгашини кенгай­тирилган йиғилиши қатнашчилари барча миллат­­дошларимизга муро­жаат қилади:

1. Қозоғистон Республикаси Пре­­­­­­­­­­­­­­­­­зиденти Н. Назар­баевнинг “Тўр­­­­тинчи саноат инқилоби ша­роит­­­­ларида ривожланишнинг ян­­­­­ги имкониятлари” деб номлан­ган Мактубини якдиллик билан қўллаб-қувватлайлик.

2. Мак­тубда ёритилган Қо­зо­ғистон тарақ­қи­­ётига доир 10та вазифани амал­­­га оши­­ришдаги асосий ка­фо­­­­­лат­­­лар­дан бири бўлмиш эл то­­­­­­­­­­­­­­­тувлиги ва ҳамжиҳатлигини сақ­­­лаш ҳамда мустаҳкамлаш учун бар­­ча имкониятларни сафарбар этайлик.

3. 2018 йил “Қозоғистонда Ўз­бекистон йили” деб эълон қили­ниши икки давлат ўртасида иқти­содий, сиёсий ва маданий ало­қаларнинг мустаҳкамланиши учун янги имкониятларга кенг йўл очиб беради. Шуни эътиборга олиб, миллий меросимизга таян­ган ҳолда тадбирларнинг самарали ўтишига улушимизни қўшайлик. 

4. Меҳнат қилишга қодир ҳар бир оила ва фуқаронинг ўзини-ўзи таъминлаши учун зарур имко­ниятларни рўёбга чиқариб, ундан фойдаланишлари учун уларни қўллаб-қувватлайлик. Миллий меросимизга таянган ҳолда экологик тоза ва сифатли қиш­­­­­­­­­­лоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уни қайта ишлашни жонлантириш доимий, ўзига хос белги(бренд)миз бўлишига ўз улушимизни қўшайлик.

5. Шаҳар ва қишлоқларимизни ободонлаштириш ва кўкалам­­­зорлаштириш борасида ҳашар ва шанбаликларни мунтазам уюштириб, унга кенг оммани жалб қилайлик. 

6. Қозоғистоннинг келажаги – ёшларга умуминсоний ҳамда миллий қа­дриятларимизга суян­ган ҳолда тарбия бериб, улар­­­­­­­­нинг замон воқелиги ҳамда иқтисодиёт эҳти­ёжларига жавоб бера ола­­­диган билим олиш­лари учун ша­­роит яратиш ишида ота-оналар ва жамоатчилик ролини оширишга жиддий эътибор қара­тайлик.

Қозоғистонликларнинг кела­­­жаги бўлган қозоқ, рус ва инг­лиз тилларини эркин ў­злаш­­­тиришни юқори савияга кўта­­­­­райлик. Миллийлигимиз ва тари­химизнинг пойдевори бўлган она тилимизни сақлаш, уни келажак авлодга муносиб мерос қилиб қолдиришда элимиздаги тилларни ривожлантириш сиёсатини дас­туриламал қилиб, лотин алиф­босига кўчиш масаласини му­та­садди ташкилотлар билан хам­корликда ҳал этилишига эришайлик.

Ўқиш ўзбек тилида олиб бо­риладиган ҳар бир мактабда миллий чолғу асбоблари тўга­раклари бўлиши ва уларни чолғу асбоблари, кутубхоналарни ба­диий адабиётлар билан доимий таъминлаш масаласининг 2019 йилгача ҳал этилишини йўлга қўяйлик.

7. Кенг омма иштирокида ўта­­диган йиғилишларда қонун ус­туворлиги мамлакат мулкини талон-торож қилиш, мансабни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини мунтазам олиб борайлик.

Ҳурматли миллатдошлар!

 

Қозоғистонимизнинг жаҳондаги пешқадам 30 мамлакат сафига киришида ҳар бир фуқаронинг шахсан ўрни ва иштироки за­рур. Шуни эътиборга олган ҳол­да вилоятлар, шаҳар, туман ва қишлоқ этномаданият бир­­­­­лашмалари, миллатимиз ва­килларининг ҳар бири бил­­ди­­рилган ишончнинг қадрига етиб, янги давр талабига мос ин­сон бўлишига, ўзига юклатилган ша­­­­рафли вазифани муносиб удда­­­лашига ишонамиз.

2018-01-17, 22:41 880
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.