26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маош қайси ойдан ошади?

Элбоши Н. Назарбаев Қозоғистон халқига йўллаган Мактубида Ҳукуматга ўқитувчиларнинг ойлик маошини оширишни топширган эди. Шунга мувофиқ, яқинда ҚР Таълим ва фан вазири ўринбосари Бибигул Асилова устозларнинг маоши қандай шаклда ошишини маълум қилди.

Унинг айтишича, 1, 2, 5 ва 7-синф ўқувчиларига дарс берадиган ўқитувчилар маоши жорий йилнинг январь ойидан ошади. 3, 6 ва 8-синф ўқувчиларига дарс берадиган муаллимларнинг маоши эса сентябрь ойидан ошади. Шунингдек, 2019 йилнинг сентябрь ойида 4, 9, 10-синфларга, 2020 йили эса 11-синфларга дарс берадиган педагогларнинг маоши кўтарилади.

Давлат раҳбари Мактубида таъкидланганидек, ойлик маошга қўшиладиган устама мансаб маошининг 30 фоизини ташкил қилади. 

– Масалан, шаҳарда яшайдиган 15 йил меҳнат стажига эга биринчи тоифадаги ўқитувчиларнинг маоши 24 минг тенгега ошса, худди шундай иш стажига эга қишлоқ ўқитувчиларининг маоши 25860 тенгега кўпаяди, – деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш тизими ҳам татбиқ этилади. Унда ўқитувчиларнинг билими ва тажрибаси ҳисобга олинади. Тоифа миллий тест орқали берилади. Уларнинг тоифаси тасдиқлангач, маошларининг 20 фоиздан 50 фоизгача ошиши кутилмоқда. 

“Агар 15 йил иш стажига эга биринчи тоифадаги шаҳар ўқитувчиси тест орқали бир поғона юқориласа, унинг устама ҳақи 28 минг тенгени, қишлоқ ўқитувчиси учун 36 минг тенгени ташкил қилади” – деди Б. Асилова.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-01-22, 22:54 846
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.