26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Жанубий Қозоғистон” – қадрдон нашрим!”

Таҳририятимиз яна бир хайрли ишга қўл уриб, вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги умутаълим мактабларининг аълочи ва ташаббускор, замонавий фикрлайдиган ва пешқадам ўқувчиларини рағбатлантириш мақсадида “Жанубий Қозоғистон – қадрдон нашрим!” акциясини бошлади.

Унга кўра, фанларни яхши ўзлаштираётган, жамоат ишларида фаол ўқувчилар раҳбариятнинг тавсияси билан жорий йилнинг биринчи ярми учун “Жанубий Қозоғистон”га бепул обуна қилинади.

Ушбу акция доирасида илк тадбир Сайрам даҳасидаги 112-сонли Б. Содиқов номли асосий ўрта мактабда уюштирилди. 

Таҳририят ходимлари иштирокида ўтган учрашувда мазкур таълим маскани раҳбари Султонниёз Ёрматовга 15 ўқувчининг бепул обуна қилинганини тасдиқловчи сертификат топширилди. 

Ўз навбатида директор жорий йилнинг дастлабки ойида таълим масканларида ўтаётган “Меҳр-мурувват” акцияси ҳақида сўзлаб, уни амалий қўллаб-қувватлаган газета раҳбариятига миннатдорчилик изҳор этди.

Тадбирда сўз олган газетанинг обуна ва эълонлар бўлими мудири З. Мўминжонов юртимизда барча этнос тилларини ривожлантириш учун яратилган шароитларга тўхталиб, ўқувчиларнинг ўзбекзабон даврий нашр билан яқинлиги келгусида уларнинг дарсларни пухта ўзлаштириши, жамоат ишларида  фаол бўлишига таъсир кўрсатишини таъкидлади. 

Эндиликда Нозила Маҳаммадқулова, Дилмира Файзаҳмадова, Дилора Холмуродова, Мадина Ирисматова, Моҳира Мирзаҳматова, Қобилжон Яхшибоев, Мавжуда Алматова, Лола Акромшиқова, Ширин Турсунбоева, Гулноза Ҳайитматова, Дилмира Тўламатова, Хонимжон Дилмуродова, Дилора Ниёзқулова, Жасмина Шоумарова, Фарҳод Аҳмадхўжаев каби ўқувчилар нафақат ўзлари, балки оила аъзолари билан бирга газета саҳифаларидаги қизиқарли ва долзарб мақола, хабар, ҳаётий ҳикоялар ва маҳаллий қаламкашларнинг ижодидан баҳраманд бўлишади.

З. АҲМАДЖОНОВ, 2018-01-25, 10:00 730
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.