26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кумуш қиш

Ўлкамизда қиш. Эрталаб кўчага чиқсанг, куннинг совуқлигидан сес­каниб кетасан, киши. 

Лекин қорнинг оппоқлиги-ю гўзал товланишига мафтун бўлиб, куннинг совуқлиги ҳам хаёлингдан кўтарилиб кетганлигини сезмай қоласан. 

Ҳар бир фаслнинг ўзига хос ажойиб то­монлари бўлгани каби, қишнинг ҳам гўзал онлари, байрамлари кўп. Шулардан бири Янги йил байрамидир. Унинг қадрли эканлиги шундаки, янги йилда янги ният, янги орзу, янги умид, янги режалар тузилади. Ҳаётга янгидан қадам қўйилади. 

Бу байрамни барча миллатлару элатлар бирдек нишонлайдилар. Янги йилни кутиб олиш онлари эса одамлар бир-бирига қал­бининг тубидаги энг эзгу ниятларини бил­дириб, дуога қўл очадилар. Байрам мали­каси бўлган арча эса турли-туман чироқ­ларини порлатиб, гўёки янги келган йил  туҳфалар, совғалар, фақат яхши кунларни ваъда қилиб тургандек, шўх порлаб туради. Фасллар ичида энг гўзали бўлган қишнинг жозибаси барибир ўзгача.

Қалбимни хазонга тўлдирган кузнинг,

Хазонли кунларин ёпди оппоқ қор.

Дилимга момиқдай юмшоқ пар сепиб,

Қалбимни кўкларга кўтарди зар қор.

Теварак-атрофга ажиб чиройинг 

Ёғдириб фалакдан нурга тўлдирдинг.

Гўзал табиатга қараб тўймайман,

Ҳаётга меҳримни қайта сийлайман.

Гулсара ТОШПЎЛАТОВА, 37-сонли мактаб ўқитувчиси, 2018-01-31, 21:49 809
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.