26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қазиғуртда тест ўтказилди

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янги­ланиш” дастурий мақоласида белгиланган ва­зи­фа­ларни бажариш мақсадида “Қамқорлық” лойиҳаси амалга татбиқ этилган эди. Унинг доирасида “ONTEST.KZ” портали ишга туши­рилди. 

Ушбу тизим Жануб минтақаси бўйича 11-синф ўқувчиларининг ЯМТ мавсумига бепул ва рисола­дагидай тайёргарлик кўришини назарда тутади.

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев ва таълим  бошқармаси ташаббуси билан мактаб ўқувчиларини ягона миллий тестга тайёрлаш учун “ONTEST.KZ” сайти орқали онлайн турда махсус портал очилди.

Йиғилишда сўзга чиққан вилоят таълим бошқармаси раҳбари Исатай Сағиндиқов ушбу портал мак­­­­­­­­­таб бити­рувчилари учун асо­сий ёр­дамчи восита эканини таъкид­лаб, битирувчиларга му­ваф­­фақиятлар тилади.  

Ушбу ташаббусни минтақада илк бор амалга оширишни ре­жалаштирган Қазиғурт тумани мак­табларида синов тести ўтказил­ди.

Қазиғурт туманидаги ихтисос­лаш­­тирилган “Дарын” мактаб-ин­тер­­­­­­­натида ҳам биринчи бўлиб тест уюштирилди. Мактаб ди­рек­торининг ўқув ишлари бўйи­ча ўринбосари Жанил Ахат қизининг таъкидлашича, ви­лоят ҳокими ташаббуси билан бош­ланган лойиҳа илк бор “Дарын” мактаб-интернатида йўлга қўйилди. 

Мактабни 52 нафар ўқувчи битираётган бўлса, улардан 19 нафари “Олтин белги”га, 10 на­фари эса имтиёзли шаҳодат­­­­­­номага даъвогар. Умумий кўрсат­­кич 115 баллни ташкил этмоқда. “ONTEST.KZ” сайти ҳам овул ўқувчилари учун жуда қулай, ундан хоҳлаган пайтда электрон турдан бемалол фойдаланиш мумкин. 

– 2016 йили вилоятдаги 1021та мактаб ичида “Олий даражадаги мактаб” унвонига сазовор бўл­дик. Жорий йилги тестда ҳам битирувчиларимиз ҳар доимгидай яхши натижа кўрсатади, деб ўй­лаймиз, – деди мактаб-интер­­­­­­­­­нат директори Клара Қурбон­боева.

“Болашақ” гимназия мактабида 103 нафар битирувчи бўлса, улар­дан 86 нафари ўтказилаётган синов тестида иштирок этиш­моқда. 8 нафари “Олтин белги”га даъвогар. “Ашыбұлақ” умумий ўрта мактабидаги 20 нафар битирувчидан 16 нафари тестда қатнашиш учун ариза топширган.

– Туман бўйича 1770 нафар ўқувчи мактабни битираётган бўлса, уларнинг ўртача балли 75ни ташкил этди, – деди туман таълим бўлими мудири Асан Уйсинбаев. 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2018-02-13, 10:48 832
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.