26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Лоқайдлик ортидаги фожиа

Ҳеч ким жиноятчи бўлиб ту­ғилмайди. Лекин инсон ҳаётга фаришта бўлиб ҳам келмайди. ХVI асрда фаранг олими Монтень «Қалбимиз кўп ҳолларда бошқа­ларга тақлид қилиб, ўзгалар таъсирида ўзгариб боради», деб ёз­ган экан. Ўзгалар деганимиз кимлар? 

Биринчи навбатда тарбия бе­рувчилар. Улар қаторига ота-онадан ташқари, қўшнилар, фар­зандимизнинг ўртоқлари, синф жамоаси, ўқитувчилар, баъзи ҳолларда, тасодифан учраган бир одам бўлиши ҳам мумкин. Инсон ҳаётида учраган ҳар бир шахс унинг шаклланишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади. 

Бир учрашувнинг якуни бахтли ё бахтсиз бўлиши мумкин. 

Таҳририятга хат келди. 

«Ҳурматли дўстлар!

Авваламбор, «Жанубий Қозоғистон» газетасида чоп этилаётган тарбиявий аҳа­миятга молик, маънавиятни янгилаш ва юксалтиришга бағишланган  мақолалар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

Инсоннинг одати шунақа – бошига би­рор ташвиш тушса ёки бирор фожиага йўлиқса, «айбим нима эди, бу азоблар қайси гуноҳларим учун?» дея ёзғирамиз. Шу дамда юзма-юз келиб турганимиз – аянчли манзаралар ўз бепарволигимиз оқибати эканини тан олишни истамаймиз. Демак, ўша фожиаларнинг олдини олишимиз керак. Бу ишда сиз, журналистлар ёрдам бера оласизлар. Ҳатто  бу ҳақда мақола ёзмай туриб ҳам катта ишларни амалга оширишингиз мумкин. 

Ўйлайманки, ушбу номам кимнинг қў­­­­­­­­­­­ли­га тушса ҳам тобора қулоч ёйиб, яша­риб бораётган жиноятчиликнинг олдини олиш масаласини кўтариб, болаларини ҳаддан ташқари эркалатиб ўстираётган ота-оналарнинг кўзини очади. Зеро, жи­ноятчиларнинг биронтаси ҳам бизга бе­гона эмас, улар фарзандларимиз. Кўп оилаларда тарбияни «Фалончи акангни сўкиб юбор», деб бошлашади. Кап-катта болани кийинтириб, қошиқда овқатлантириб қўйиш оддий ҳолат. Унинг ҳар қандай ис­таги сўзсиз бажарилади. Юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай қийинчиликлар катталар томонидан бартараф этилади, ҳеч қандай сабабсиз бола рағбатлантирилади. «Бундай қилиш мумкин эмас», деган сўзни улар умуман ишлатишмайди. Натижада, бола мактаб ёшидаёқ жиноят йўлига кириб кетади. Айниқса, отаси ёки онаси хорижга ишлашга кетиб, болалар тарбиясига лоқайд оилаларда бундай ҳоллар кўп учрайди. Сўнг, бўлари бўлиб, бўёғи кўчгандан кейин бошини чангаллаб қолишади: «қачон ва қаерда хатога йўл қўйган эканман?», деб. 

– Менинг икки ўғлим ичкиликка берилиб, безорилик қилиб, қамалиб чиқишди. Сабаби, онаси уларни эркалатди, мен эса тарбияга лоқайд бўлдим. Мактабда ўқиб юриб, ичиб келишди, онаси «қўяверинг, йигит бўл­ганидан кейин ичадида», дегач, ҳеч нарса демадим, Тамаки чекканини билсак ҳам индамадик. Безорилик қи­либ, кимлар билан муштлашиб қайтса ҳам уларнинг ёнини олдик. Мактабни тугатгунча, қачон пул сўра­са, йўқ демадик. Мактабдан кейин улар бир ишнинг бошини тутмади. Ўзларига ўхшаган оғайнилар орттиришди. Улар билан ҳар ҳафтанинг охирида тўпланиб, зиёфат уюштирадиган бўлишди. Бундай зиёфатлар қарта ўйнаш, ичимлик ичиш ва чекишсиз ўтмас экан. Болаларим гиёҳванд моддалар истеъмол қилишаётганини онаси эшитиб, юрак хуружи билан касалхонага тушиб, жон берди. Даволашга олиб борай дейману, улар кўнмайди. Ёши қирққа яқинлашса ҳам оила қуришмаган.

Исмим ва манзилимни сир тутиб, ха­­тимни газетага чиқарсангизлар. Икки ўғлимнинг аянчли кечмиши ва тақдири ўзгаларга сабоқ бўлса, деган ниятда қоғоз қораладим. Газетага чиқармасанглар ҳам майли, фақат, бу мавзуни беэътибор қолдирмасанглар, деган эдим».

Хат билан руҳшунос мутахассис Н. Асил­бековни таништириб, қуйидаги жавобни олдик.

“Аёл зотига Оллоҳ томонидан берилган бир улуғ неъмат бор, у ҳам бўлса меҳрдир.

 Қуёшдан сўрашибди: “Сенинг ҳаро­ратингдан зўрроқ ҳарорат борми?”

– Бор! – жавоб берди Қуёш, – “Она меҳри”.

Ўлимдан сўрашибди: “Сенга бас кела­диган куч борми, дунёда?”

– Бор! – жавоб берибди ўлим, – “Она меҳри”.

Дарёи азимдан сўрашибди: “Сендан кучлироқ жонзот борми дунёда?”

– Бор! – дебди дарёи азим, – “Она меҳри”.

Ҳа, она меҳри тошни эритади, қаҳри тоғни қулатади, дарёни жиловлай олади, лекин, чекидан чиқса,  боланинг тарбиясини тафти билан куйдириб юборади.

Она нима учун фарзандларини шунчалик эркалатиб юборади, деб ўйлайсиз? Акса­ри­­ят ҳолларда бундай ғамхўрлик ота-она­ларнинг омадсизликлари замирида ву­­­­­­­­­­­­­жудга келади. Жумладан, ўзига паст ба­­­­­­ҳо бериш, атрофдагилар билан чиқиша ол­маслик, ўзларининг ёшликда меҳрга тўй­маганликлари, боланинг ҳаётидан доимий қўрқув ва ваҳима. Натижада, бола биронта мустақил қарор чиқара олишга қодир бўл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­май ўсади, улғайиб қолса ҳам, ўзини ёш бола ҳис қилади, ўзига ишончи бўл­­­майди, қийинчиликларга қарши курашиш нима­лигини билмай, бўш-баёв бўлиб воя­га етади. Иродасининг сустлиги унга омадсизлик олиб келади.

Бундай йигитлар уйланса ҳам биров­ларнинг (асосан, хотинининг) измига тушиб, унинг фикри билан яшай бошлайди. Кейин ҳайрон бўламиз, нега хотинининг чизиғидан чиқмайдиганлар кўп? Бундай бўш-баёв одамларни гиёҳванд моддалар со­тувчилари ҳам қармоғига осонгина илинтира олишади.

Агар она доим вояга етган фарзанди  нима кийиши, ейиши кераклигини ҳал қилса, мактаб пайтида бола уй вазифаларини фақат отаси ёки онаси билан бирга бажарган бўлса, ота-она ким билан дўстлашиши мум­кин, ким билан мумкин эмаслигини ҳал қиладиган бўлса, демак, уни эркидан эрта маҳрум қилишган ва бу тарбияга завол келтирган”.

Қамоқ жазоси бу икки ўғилнинг ахлоқини тузата олдими ё йўқми, бу ёғи бизга қо­рон­ғу.  

Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли, 2018-02-20, 09:25 754
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.