26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ким кимни алдаяпти?

– Кеп қолинг, бозордаги энг яхши узум. Экологик тоза, мазаси тилни ёради!

– Ака, узумингиз майда, анча қиммат, яна тарозидан уриб 

қоляпсиз...

– Нима? Ҳозир кўрамиз, ким кимни алдаётганини. Мана, сенинг касбинг нима?

– Мелиораторман, ака.

– Сувчиман, дегин. Сенинг шарофатинг билан узумни бир йилда бир марта суғора олмай қолдикку, ука! Уч йилдан бери қишлоғимизга ариқ суви келмайди, ҳокимликдагилар келиб, йўқ сувга пул йиғиб кетишади. Экинларимиз чиллада қуриб қоляпти, арз қилмаган жойимиз қолмади, ҳокимга борсак, каналлар тозаланмай, кўмилиб кетган дейди. Шунда сизларни идораларинг нима иш қилиб юрибди ўзи? Қаёққа кетяпсан, охиригача эшитмайсанми?

– Навбатдагиси! Сиз ким бўлиб ишлайсиз? Меҳмонман дейсизми? Меҳмоннинг ҳам касби бордир? Судья? Яшанг! Мен тарозидан уриб қолганни ҳам, ҳисобдан адашганни ҳам судлаганларингга гувоҳ бўлганман. Биз, сотувчиларнинг хатолари сизларда «суд хатоси» ҳисобланиб, бунинг учун ҳеч ким жазоланмайди, тўғрими? Лекин бир шингил узум кам олган билан бир-икки йил ортиқ муддат олганнинг фарқи борми? Уни қаранглар, худди мажлисга кетаётгандай қадам ташлаб кетяпти.

– Сен кимсан? Телевидение ходими. Ўзим танлаб берайми ё ўзинг танлаб оласанми? Узумнинг орасига «реклама» деб чириганларини солиб юборсам ҳам бўладими? Нега бўлмайди? Сизларга мумкин, бизларга бўлмайдими? Уят, инсоф борми ўзи сизларда? Кўрсатувларингни оиламиз билан ўтириб, кўра олмай қолдикку. Баъзи гапларни қоғозга ўраб гапириш керак, сенлар томдан тараша тушгандай, оғзим бор деб гапираверасизлар. Болаларимизнинг ахлоқини бузаётганларинг етмагандай, рекламаларинг ҳам овқат ичиб ўтирганда одамнинг кўнглини айнитяпти. Қаёққа кетяптилар, индамай, худди овозсиз кинодагидай? Шунақа, тўғри гап туққанинга ёқмайди.

Келинг, ўқитувчиман, дейсизми? Сизга анчадан бери учрашаман, деб юрган эдим, қаранг, ўз оёғингиз билан келиб қолдингиз. Саккиз неварам мактабда ўқийди, ҳар куни келишади олдимга, "бува, 500 тенге беринг, мактабга парда олар эканмиз, 500 тенге беринг, мусиқа асбоблари сотиб олишар экан". Қачонгача тиланчилик қиласизлар, ахир катта ҳокимлар бундай бемаъниликни тўхтатинглар, деган эдику? Сотаётган узумнинг пулини йиғди-йиғдига сарфлаяпман. Кетди, ёқмадими, тўғри гап? 

Дўхтирман, дейсизми, яшанг, ака! Тиббий кўрикдан ўтай, деб борганимда бир варақ қоғозни 200 тенгега сотиб олдирганинг эсингдами? Сенлар иш вақтида чой ичиб ўтирганларингда икки-уч соатлаб кутамиз. Навбатни ҳам атайлаб уюштирасизлар, пулли бўлимга одам кўпроқ борсин, деб. Ноиложликдан 2500 тенге тўлаб, пулли бўлимга бордим. Қаёққа, охиригача эшитмайсизми?

Йўл полицияси? Кеча... Буниси ҳам ғойиб бўлди.

Журналистман дейсизми? Мана шу кўрганларингизни ёзинг, ажабтовур ҳангома чиқади. Ё рост гапни ёзишдан қўрқасизми? 

Нима ғала-ғовур? Тарозидан урсангиз ҳам майли, фақат индамай сотинг дейсизми? Хўп бўлади, мана шуни кутаётган эдим. Мана энди ўзингизга келдингиз. Кеп қолинг, бозордаги энг яхши, энг тоза узум!

Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли, 2018-02-20, 09:29 697
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.