26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оналар оёғи остида жаннат!

“Оналар оёғи остида жаннат”,

Бу ҳадис маъносин ўйладим узоқ,

Китоблар варақлаб изладим узоқ,

Ривоятлар келар қаторма-қатор,

Барида оналик мақтови бисёр.

Оламни алласи билан тебратган, дунёни мунаввар этган, бахтимизга эш бўлган ва шу билан бир қаторда барча мақтовларга, ширин сўзларга, дунёнинг барча яхшиликларига лойиқ бўлган азиз инсон ким? Албатта, она! Фариштамиз, чексиз меҳр соҳибаси, тарифу тавсифи чексиз инсон у.

Она меҳрини таърифлашга тил ҳам, қалам ҳам ожиз. Она ёруғ оламга жажжи гўдак, яъни инсонни олиб келади. У фарзандини тўққиз ой бағрида, қалбининг тўрида, юрагининг тубида асраб-авайлаб, ардоқлаб кўтариб юради. Қанча азобланмасин, фарзандининг илк ингасини эшитган заҳоти меҳр тўла кўзлари порлайди, юраги бу ширин бахтдан қувонади. Фарзанди тилга кириб, илк бор «она», «ойижон» деганида унинг учун бундан ортиқ бахт, қувонч бўлмайди. Ўзини қўярга жой тополмай қолади. Сабаби, фарзанд она юрагининг бир бўлаги, кўзининг нури, ҳаётининг мазмуни, яхши яшашининг сабабчиси.

Ривоят қилишларича, қадимда бир она ёлғиз ўғли билан яшаган экан. Йигит гўзалликда тенги йўқ соҳибжамол бир қизга уйланибди. Аммо қизнинг ичи қора, тошбағир, раҳм-шафқатсиз экан. Йигит уни уйига олиб келибди. Келинчак остона ҳатлаб кирибоқ, уни мамнун кутиб олган меҳрибон қайнонани ёқтирмабди ва куёвига буюрибди: «Бугундан бошлаб онанг бўсаға ҳатлаб ичкари кирмасин, ташқарига жойлаштир». Ўғил келиннинг айтганини бажарибди. Бечора она ёвуз келиннинг кўзига кўринишга қўрқарди. Аммо келинга бу ҳам оздек кўринибди ва онани молхонага кўчиришга буйруқ берибди. Ношуд ўғил ҳар сафар ёвуз хотинининг тилагини сўзсиз бажарар экан. Кунларнинг бирида кечқурун соҳибжамол келин боғдаги гуллаган дарахт тагида дам олаётиб, онанинг молхонадан чиққанини кўриб қолибди. Кўзига қон тўлиб, эрига дебди: «Агар мен билан яшашни хоҳласанг, онангни ўлдир, кўкрагидан юрагини суғуриб, менга олиб кел!» Аёлининг айтган сўзига йигитниниг юраги ҳам титрамабди, қалби фарёд урмабди, чунки унинг ҳуснига шунчалик сеҳрланиб қолган эканки, кўзлари кўр, қулоқлари кар, юраги эса тошга айланган экан. У онасини ўлдириб, юрагини суғуриб олибди-да, аёли томон шошибди. Она юраги ўғлининг қўлида дик-дик уриб тураркан. Оқпадар ўғил кетаётиб, тошга қоқилиб, йиқилиб тушибди ва тиззаси лат ебди. Онанинг иссиқ юраги тошга тушиб, қип-қизил қонга бўялса-да, секин шивирлабди: «Ўғлим, жоним болам, ёлғизим ҳеч қаеринг оғримаяптими, тиззанг қаттиқ лат емадими? Ўтир, дамингни ол, кафтинг билан оғриган жойингни сила, шунда оғриқ қолади». 

Буни қарангки, ушбу сўзлардан кейин ношуд фарзанднинг юраги ларзага келибди, сўқир кўзлари очилиб, том битган қулоқлари эшита бошлабди, қалби титраб, худди ўрмондаги ёввойи шер мисол қаттиқ ўкирибди, фарёд чекиб, онанинг дик-дик уриб турган юрагини кафтига олиб, уни ўзи тилка пора қилган она кўксига қайта жойлабди. Ва Аллоҳга илтижо қилиб, волидаи муҳтарамасини қайта тирилтиришни сўраб, иссиқ кўз ёшлари билан она кўксини ювибди. Онасидан ортиқ дўст, меҳрибон инсон бу дунёда йўқлигини кеч бўлса-да, тушунибди. Мўъжизани қарангки, ўғлининг бу ноласига чидай олмаган она юраги Роббимизнинг қудрати билан жонланиб, она тирилибди ва ўрнидан туриб, боласини бағрига босибди...

Ўйласам, бўлолмас ҳеч ким сиздайин,

Меҳрини беролмас ҳеч ким сиздайин.

Шунчалар азизсиз, тенги йўқ инсон,

Меҳрибоним менинг, азиз онажон! 

 

Муниса САЙДИҒАНИЕВА, 17-сонли умумий ўрта мактабнинг 11-«А» синф ўқувчиси. Сайрам тумани, 2018-03-07, 09:28 900
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.