26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хонаки гулларни парваришлаш

Хонадонингизга кўрк бериб турадиган гулни ўстириш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди ёки сабри чидамайди. Гулчиликка қизиққанларга, гулнинг барги сарғайиб ёки қуриб қолса, қуйидаги оддий қоидаларга амал қилишни маслаҳат берамиз.

Гулнинг узоқ яшаши унинг қай даражада ёруғ кўришига, қуёш нуридан қувват олишига боғлиқ. Гул сўзсиз равишда деразада ёки ёруғга яқин махсус токчада туриши керак. Гул япроқлари сарғайиб, сув қуйсангиз ҳам ночорлашининг бирдан-бир сабаби қуёш нурининг етарли бўлмаганидандир. Юрган-турганда гулнинг баргларига тегмай, ўсишига халақит қилмайдиган қулай бурчакдан жой тайёрлаш керак.

Гулнинг ҳам инсон сингари иммунитети пасаяди, кучсизланади. Майда гулларнинг тупроғини 1-2 йилда, катта гулларнинг тупроғини 3-4 йилда бир марта алмаштириб туриш керак. Негаки, гул ўсган сари тупроқдаги фойдали орзуқалар камаяди, деярли йўқолади. Хона гулларининг тупроғига 1-2 ойда бир марта махсус маъданли ўғитлар солиб туриш керак.

Гулнинг қайта ўтқазишни билишда унинг ҳиди ҳам ёрдам беради. Сув қуйиш чоғида унинг шохини ҳидлаб кўринг, агар нохуш ҳид келаётган бўлса, тупроқнинг устки қатлами оқара бошласа, дарров бошқа қаттароқ идишга ўтқазинг.

Хона гулларининг тупроғини алмаштиришга қулай давр: февраль-март-апрель ойлари ҳисобланади. Кўчирадиган гулга 3 кун сув қуйманг. Шунда тупроқ тувакдан осон ажралади. Гулнинг томири билан ажратиб олган тупроқни сувга ботириб, юмшатиб оласиз, томири тупроқдан бўшаганда, бошқа кенгроқ гул тувакка ўтқазасиз.

Баҳорда хона гулларини қишдагига қараганда икки марта кўпроқ суғориш керак. Сопол идишда ўсган гуллар бошқа материалдан ясалган туваклардаги гулларга нисбатан кўпроқ сув талаб қилади.

Агар гулнинг япроқларини оқ ёки сарғиш рангдаги унсимон доғ босаётган бўлса, 1 чой қошиқ содани 100 миллиграмм сувга аралаштириб, гулга сепиш керак. Бу усулни 10 кун такрорлаш даркор. Гулни ўта нам ёки иссиқ ерда ўстирмаганингиз маъқул. Бундай вақтда гулга замбуруғ касаллиги илашиши мумкин.

Ётоқхонага барги катта гулларни қўйиб бўлмайди. Сабаби, улар кундузи кислород ажратиб чиқаргани билан тунда уни қайта сўриб олади. Шу боисдан барги катта, чиройли гулларни меҳмонхона, кам ўтириладиган хоналарга қўйган маъқул. Одам дам оладиган ёки ётадиган хонага қўйишга алоэ гули энг қулайдир. Бундан ташқари ухлайдиган хонада кичикроқ фиалка ёки бегония сингари гулларни ўстирса бўлади.

Аксарият уй гуллари бошқа давлатлардан келтирилган. Айрим гуллар қуёш нурини ёқтирса, баъзилари сояда ўсишни хуш кўради. Баъзиси сувни севса, айримлари кўп сувдан чириб кетади. Шунинг учун ҳар бир гулни парваришлашда, унинг характерини билиш керак.

Шуҳратбек САМО, 2018-03-07, 09:44 2665
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.