26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубда уч эгизак туғилди

Шимкентдаги 1-сонли вилоят марказий туғуруқхонасида ўртача вазни саккиз килограмм келадиган уч эгизак дунёга келди. Бу – вилоят бўйича йил бошидан бери дунёга келган иккинчи уч эгизакдир.

Бахтли она Гулжанат Пердебаева энди 5 фарзандли бўлди. Бир ўғил ва қизнинг онаси уч эгиз бўлишини тўрт ойлик пайтида билган экан. Ёш она уч ўғилни 5 март куни жарроҳи йўли билан дунёга келтирди. Шифокорларнинг айтишича, 35 ҳафтада, ойи-куни етмай туғилган гўдакларнинг вазни 2400, 2600, 2700 грамм, бўйи 45 – 48 см экан. Бир ҳафта ичида вазнига вазн қўшиб, аҳволлари анча яхшиланиб қолди, дейишди шифокорлар. 

Уч эгизнинг ота-онаси Мухтар ва Гулжанат Чордара туманида истиқомат қилишади. Болалари кўпайганлигидан эндиликда уларни уй-жой муаммоси ташвишлантираётган экан. Улар давлат ёрдамидан умидвор. 

Елубаевлар сулоласида дунёга келган уч ўғилга бува ва бувилари Ерасил, Нурасил, Жанасил исмларини қўйишди. Улар уч йил илгари ота юртига Ўзбекистондан кўчиб келишган.

Статистика маълумотларига суянсак, сўнгги 10 йил ичида вилоятда йил сайин 7-13 уч эгиз дунёга келар экан. Ўтган вақт ичида 81 уч эгиз туғилган. Бир йилда дунёга келадиган жами эгизлар сони – 800га яқин. Ўн йилда туғилган маҳаллий эгизлар сони эса 7 мингдан ошади. Фақат сўнгги байрам беш кунининг ўзида вилоятда 700га яқин чақалоқ дунёга келган. 

2017 йили ўлкамизда 76 353 чақалоқ туғилган. Уларнинг тенг ярми Шимкент шаҳрида дунёга келган. Бола туғиш кўрсаткичи бўйича Туркистон шаҳри, Сариоғоч, Мақтаарал ва Сайрам туманлари олдинда.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-03-16, 23:56 612
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.