26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Тошоноқ» тўқсондан ошди

Доимий обуначимиз, Туркистоннинг Чоға қишлоқ округига қарашли «Тошоноқ» ўрта мактаби директори Ўткир Қудратов таълим даргоҳида ўтадиган улкан тадбирга таклиф этди. Архивда сақланган, вақт ўтиши билан сарғайиб кетган, ўша давр тартибига мувофиқ рус тилида тўлдирилган мактаб паспортидаги маълумотларга кўра, «Тошоноқ» дастлаб 1927 йили Чапаев номидаги бошланғич мактаб сифатида бунёд этилиб, унда ўқувчилар сони 31 нафар бўлган экан. 

Мактаб Туркистон тумани Чоға қишлоқ кенгашига қарашли бўлиб, энг яқин транспорт алоқа тармоғи Тошкент темирйўли тасарруфидаги Туркистон станцияси эканлиги қайд этилган. 

Ёзувчи, профессор Қулбек Ергўбек яқинда ўтган улкан халқаро анжуманда ўзининг Ўтрорда, Ўзбекистон раҳбарларидан бири Йўлдош Охунбобоев қурдирган мактабда ўқиганини фахрланиб айтгани ҳам бежиз эмас. СССР деб аталмиш улкан давлатда байналмилал сиёсат ҳукмрон эди. 

Мактабдаги анжуманда шу даргоҳда таълим олган 91 ёшдаги Муталлиб Ҳайдаров, Тўраш Аҳмедова, Назокат Абдуқодирова, Маҳфират Султонқулова, меҳнат фахрийси Жўрабой Бобошев, тадбиркор Зокир Раҳмонов, Чоға қишлоқ округи ҳокимлиги вакили Шокир Йўлдошев, ота-оналар, мактаб жамоаси ҳамда ўқувчилар фаол қатнашдилар. 

Тарих фани устозлари Улуғбек Раҳмонов, Ғайрат Бобохоновларнинг ғайратига барча тасанно айтади. Меҳмонларни мактаб жамоаси хуштавозелик билан кутиб олиб, 90 йиллик байрамга бағишланган тадбирларни намойиш этди. Мактаб ўқувчилари саъй-ҳаракатлари билан тайёрланган буюмлар кўргазмаси, мажлислар залида берилган концерт дастури, мактаб тарихини қамраб олувчи видеолавҳа барчага манзур бўлди. 

ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида белгиланган муҳим вазифалардан бири – ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбига қадрдон замин, она тупроқ тушунчаларини теран сингдиришни мақсад қилиб қўйган тарих музейи ҳам тантанали очилди. Бу ерда авлодлар бирлиги ва давомийлиги анъанаси асосида мактаб шонли тарихини яратган устозлар, шогирдлар ҳақида суратли ахборотлар тўлиқ жамланган ҳамда 150дан зиёд тарихий экспонатлар, ҳатто ўн тўртинчи асрларга оид кўҳна буюмлар кўргазмага қўйилган. 

Мактабнинг янги икки қаватли биноси олдидаги ҳовлига меҳнат фахрийлари 30дона арча кўчатини фарзандлари, неваралари билан бирга ўтқаздилар. Дарахтларни, мактаб ўқувчилари парвариш қилишади. 

Бугунги кунда «Тошоноқ» мактабида олтмиш нафар олий маълумотли устоз 270 ўқувчига сифатли билим, онгли тарбия бериш билан машғул. Мактабда машғулотлар қозоқ ва ўзбек тилларида олиб борилади. Мактаб устозлари ва ўқувчилари шаҳар, вилоят, республика миқёсида эришган ютуқлар «Жанубий Қозоғистон» саҳифаларида мунтазам ёритилмоқда. Элбошимиз томонидан қўйилган вазифани заковатли ўқувчилар тайёрлаш мисолида амалга оширишга бел боғлаган Ўткир Қудратов раҳбарлигидаги «Тошоноқ» мактаби жамоасига муваффақият тилаймиз. Мактабнинг тўқсон йиллик шодиёнаси муборак бўлсин, азиз устозлар! 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-04-05, 10:49 797
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.