26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
"Тест билимдони – 2018" ўтди

Вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси ташаббуси билан Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги Юсуф Сарёмий номли мактаб-лицейда жорий йил 11-марта ўтказилган “Тест билимдони – 2018” тадбирида Шимкент, Туркистон, Кентов шаҳарлари, Сайрам, Мақ­­­таарал, Тулкибош, Сўзоқ, Тўлебий, Қазиғурт туманларидаги ўзбек тилида таълим бера­диган жами 85 мактабдан 503 нафар ўқувчи иштирок этди. 

Тадбирнинг очилиш маро­симида сўзлаган маз­кур таълим масканининг раҳбари, ви­лоят ўзбек этно­­­­­маданият бир­лашмаси раисининг биринчи ўринбосари Б. Нуралиев: “Ўт­ган йили 65 мак­табдан 418 иштирокчи қат­нашган эди. Тест синовига қи­зиқиш то­бора ортаётир, буни ишти­рокчиларнинг гео­­­­­графияси кенгайганидан ҳам кўриш мумкин. Бу йил Мақтаарал ва Сариоғоч туманлари вакиллари илк бор қатнашмоқдалар”, деди. 

Вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, вилоят маслаҳати депутати Б. Нишон­қулов мазкур тадбирни таш­кил этишга яқиндан ёрдам кўр­сат­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ганликлари учун туман ва қишлоқ ўзбек этнома­даният бир­лашмалари раҳбар­лари ҳамда ҳомийларга мин­нат­дорчилик билдириб, ишти­рокчиларга омад тилади. Бир­лашма қошидаги таълим кенгаши аъзоси Шуҳрат Сидиқ­метов тестнинг ўтиш тар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тиби ва қат­­­­­­­­­­­наш­­­чиларга қўйи­­­­­­лади­ган талабларни батафсил тушунтирди.

Тадбир мундарижаси ранг-баранг эди. Туш­ликдан сўнг, дастлаб Сайрамнинг муқаддас жойларини зиёрат қилган ўқувчилар М. Ауезов номидаги ЖҚДУ профессори, педагогика фанлари доктори Н. Алметовнинг “Муваффақият калитлари: ўспи­ринлар учун етти имконият”, ма­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тематика фанлари доктори Б. Ис­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мои­ловнинг “Илм-фан ва тех­­­­­­нологиянинг замо­­навий му­ам­­­­­­­молари”, тиббиёт фанлари док­­­­тори, профессор Б. Абдураҳ­мо­­­­­­­­­новнинг “Хасталиклар про­фи­­­­­лактикаси ва юқори синф ўқув­­­­­­чилари орасида соғлом тур­­­­­­­­муш тарзига риоя қилиш” мав­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зусидаги тренингларида қат­­­­­­­­­­­наш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­гандан сўнг вилоят ўзбек дра­­­­­­ма театрида С. Жунисовнинг “Маж­бур бўлдик, қиз бўлдик” спек­таклини томоша қилишди.

Шундан сўнг “Тест билимдони – 2018” тадбири ғолибларини тақдирлаш маросими ўтди. Даст­лабки ўринларни эгаллаган жа­­­­­­­ми ўн нафар ўқувчи­­нинг ном­­­лари эълон қилинди: 1- ва 2- ўринлар Кентов шаҳридаги “Қарноқ” мактабидан ташриф буюрган Раънохон Абдураимова ва Шаҳзода Ни­шонбоеваларга насиб этса, 3- ва 4-ўринларга Туркистон шаҳридаги “Чипон” мактаби ўқувчилари Қодиржон Мамадалиев ва Набат Тошкан­боевлар мушарраф бўлишди. 5-ўринни Кентов шаҳридаги “Қозоғистон 30 йиллиги” мак­­­­таб-гимназия ўқувчиси Шаҳ­ноза Тошпўлатова, 6-ўринни Туркистон шаҳ­ридаги “Қорачиқ” мактаби ўқувчиси Меҳрибону Абдусатторова, 7-ўринни Кентов шаҳридаги М. Қошғарий номли мактаб-лицей ўқувчиси Рамазон Аҳмадов, 8-ўринни Туркистон шаҳ­ридаги Э. Иззатуллаев ном­­­­­­­ли мактаб ўқувчиси Зиё­да Ис­­­­­мо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­илова, 9-ўринни “Чипон” мактаби ўқувчиси Шоҳ­санам Зулқайнарова, 10-ўринни Ю. Сарёмий номли мак­­таб-лицей ўқувчиси Гул­­­­ноза Ирисметовалар эгаллаш­­ди. Аълочи ўқув­­­­чи­ларнинг мураббийлари вилоят таълим бошқармасининг Фах­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рий ёрлиқ­лари билан тақдир­­­ландилар.

“Тест билимдони – 2018” тадбирида иштирок эт­ган мак­таб жамоалари орасида ҳам пешқадам уч­лик аниқланди: 1-, 3- ўринлар ўқувчилари ўрта ҳисобда 110,4 ва 98,8 балл тўплаган Тур­кистон шаҳридаги “Чипон” ҳамда А. Югнакий номли мактаб­ларга, 2- ўрин эса 102,8 балл натижа кўрсатган Кен­тов шаҳ­ридаги “Қозоғистон 30 йил­лиги” макта­бига насиб қилди.

Ғолиб жамоалар ва пеш­қадам ўқувчиларга Фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар улашилди. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-04-09, 10:12 682
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.