26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубликлар анойи эмас

Элбошимиз Н. Назарбаев ўз мактубида “Миллатнинг рақобатбардошлиги биринчи навбатда унинг нечоғлик саводхон эканлиги даражаси билан белгиланади”, дейди.

Шаҳримизда Элбошининг уч тилли таълим режасини муваффақиятли амалга ошириб, ёшларга мукаммал ва сифатли таълим бериб, республикамизга танилаётган мактаблар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Бугун истеъдодли қизимиз Диёра Абдусатторованинг таълим соҳасида эришган ютуқлари хусусида қалам тебратамиз. 

Диёра 2001 йил 5 июнда Шимкент шаҳри, Ҳамза даҳасида хусусий тадбиркор Фарҳод ва Баҳорой Абдусатторовалар оиласида таваллуд топди. Етти ёшида буваси Абдужалил отанинг тавсиясига кўра, Кенесари Қасимов номли 33-сонли мактабнинг рус синфига ўқишга борди. 

Уйда ўзбекча тарбия кўрган Диёра мактабда қозоқ, рус, инглиз тилларини пухта эгаллаб, юқори синфлар ўртасида қозоқ тили бўйича ўтган танловда ғолибликни қўлга киритиб, Абай тумани, сўнг шаҳар олимпиадаларида ҳам 1-ўринни эгаллади. Вилоят олимпиадасида эса совринли 2-ўринни эгаллагач, республика танловига йўлланма олди. 

Жорий йилнинг 23-31 март кунлари Қўстанай шаҳрида ўтган республика олимпиадасида 700га яқин ўқувчи қатнашди. Қозоқ тили фани бўйича рус, ўзбек, тожик, уйғур тилларида ўқитиладиган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтган мусобақада вилоятимиздан борган кентовлик Олчинбек Тожихонов 1-ўринни, Диёра Абдусатторова эса совринли 3-ўринни эгаллаб, ҚР Таълим ва фан вазири Ерлан Сағадиев қўлидан III даражали Диплом, медаль, қимматбаҳо совға олди ҳамда “Дарын” республика илмий-амалий марказининг сертификати билан тақдирланди. 

Биз ёш истеъдодга бундан кейинги ўқишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳайитмат Муҳиддинов, 2018-04-17, 10:25 743
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.