26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Билимли ёшлар – келажак пойдевори

Бундан анча йил муқаддам Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси ташаббуси билан ўзбек мактаблари битирувчиларини тестга тайёрлаш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилган, натижада ёшлар орасида олий ўқув юртларига кирувчилар сони ортганди. Кейинги пайтда бу ибратли ташаббус андак оқсагани ҳам сир эмас. 

Яқинда бирлашма раиси, туман маслаҳати депутати Ғанишер Раимқулов ҳомийлигида яна ўзбек мактаблари юқори синф ўқувчиларини тестга 

тайёрлаш ишлари йўлга қўйилди. Агар март ойининг охирларида бундай синов Оқсувкентдаги Бобур номли ўрта мактабда ўтказилган бўлса, куни кеча 34та мактабдан жами 260 нафар 10 синф ўқувчиси Қорабулоқдаги “Турон” мактабига йиғилди. Фаоллардан, туман маслаҳати депутатлари Ғ. Раимқулов, М. Сиддиқов, Орис қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ж. Серғалиев ва бошқаларнинг “оқ йўл”идан сўнг йигит-қизлар гуруҳларга бўлиниб, тест саволларига жавоб беришга киришиб кетишди.

– Бу галги синовда ўқувчилар бешта фан бўйича ўз билимларини синаб кўришяпти. Бундан мақсад – ёшларнинг билимини синаш баробарида уларни олий ўқув юртларига грант асосида киришга тайёрлашдир. Таъкидлаш жоизки, бу ишларни уюштиришнинг ўзи бўлмайди. Бирлашма раиси Ғанишер Раимқулов ҳомийлик қилганини, келажакда яна шундай синовларни уюштириш режаси борлигини ҳам тилга олиш ўринли, деб ўйлайман. – деди бирлашма ҳузуридаги таълим шўъбаси раиси, Бобур номли ўрта мактаб директори Шопўлат Бойменов.

Ғофиржон Бекмуродов бошқараётган мактабда айни пайтда 671 ўқувчига 82 нафар устоз таълим-тарбия бермоқда. Ўйлаймизки, ёшларни олдиндан тестга тайёрлаш пировардида ижобий натижа кўрсатиши, шубҳасиз. 

И. КАРИМОВ, 2018-04-17, 10:28 751
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.