26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Биринчилардан эди

Шўролар даврида ҳарбий хизматга бориш ҳар йигитнинг муқаддас бурчи, чинакам шараф ҳисобланган. Ҳа, армия ёшларни ҳар томонлама тобларди. Улар кучга тўлиб, жисмонан етилар, бирорта касбни ўзлаштириб, етарли таълим-тарбия олишарди. Туркистон туман ҳарбий комиссариатидан “Чақирув қоғози” келганда Эски Иқоннинг довюрак ва мард фарзанди Сувонхон Абдусатторов дилдан қувонди, чунки бу кунни анчадан бери орзиқиб кутарди.

Сувонхон қишлоқдаги “ВЛКСМ 50 йиллиги” мактабининг тарбияли ва одобли ўқувчиларидан бири эди. Устозларидан ватанпарварлик, бурчга садоқат, виждон амри ҳақидаги гапларни кўп эшитган. У етти ўғил ва уч қиз вояга етган катта оиланинг фарзанди эди. Акалари навбати билан ҳарбийда ўз бурчларини адо этишди. Сувонхон ҳам болаликдан бир кун келиб, армияга кетишини тасаввур қилар, ўзини тайёрларди. Ҳа, у оғаларига ўхшаб, зиммадаги вазифани уддалайди. Ана, яқиндагина ҳарбийдан қайтган акаси Бобожонга ҳамма – ака-укалар, опа-сингиллар, қўни-қўшни, қариндош-уруғлар ҳавас қилишяпти. Ҳарбий кийимда кириб келса, унга ҳам шундай қарашади. Укалари Орифжон, Арабхонларнинг илтимосини адо этиб, уларга аскарча пилотка, камар ва погон совға қилади...

1979 йилнинг 9 сентябрида уни бутун оила аъзолари Туркистон темир йўл вокзалидан ҳарбийга кузатишди. Тақсимотга кўра, Сувонхон Молдавияга, ҳарбий ўқув полигонига тушди. Чайир, чапдаст ва бақувват йигитни ҳарбий ҳаёт қийинчиликлари чўчитмади: ўқ отиш, сиёсий ва жанговар тайёргарликни аълога бажарар, қисмнинг пешқадамлари қаторида эди. Бироқ орадан тўрт ой ўтиб, декабрнинг совуқ кунларидан бирида, уларни жанговар тревога билан Афғонистонга олиб кетишди. Сувонхон – касбий ҳайдовчи эди. Бир қўлида – рул, иккинчисида – автомат билан қўшни давлатнинг тоғу биёбонларида қанча-қанча йўлларни босиб ўтмади, дейсиз?! Мураккаб топшириқларни бажариб, бир неча бор хавфли вазиятларга дуч келса-да, ўлимни сира ўйламади.

Лекин уруш ҳеч кимни аямайди. Яхши орзу-умидлар қилган Сувонхонга оила бағрига эсон-омон қайтиш, қадрдонлари билан кўришиш, укаларига совға олиб келиш насиб этмади. Жанглардан бирида дайди ўқ унинг қорнига тегиб, қаттиқ яралади. Жароҳат шу қадар оғирли эдики, шифокорларнинг муолажалари ҳам наф бермай, 1980 йил 25 августда, 20 ёшга тўлишига атиги икки кун қолганда, ҳарбий госпиталда кўз юмди. 

Шўро қўшинлари таркибида Афғон заминига биринчилар қаторида оёқ босган оддий жангчи Сувонхон Абдусаттаров она қишлоғи – Эски Иқонда дафн этилди.

 

З. МЎМИНЖОНОВ., 2017-05-22, 11:06 709
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.