26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Канал бўйи тозаланди

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Енбекши туманидаги “Шимкент” канали атрофини ахлатдан тозалаш ишларида қатнашди. 

Шанбаликда минтақа раҳбари Ватанга муҳаббат тозаликдан бошланишини айтиб, фуқароларни шаҳар тозалигига эътиборни кучайтиришга чақирди.

– Шаҳримизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун давлат томонидан кенг қамровли ишлар бажариляпти. Катта миқдорда маблағ ажратилмоқда. Шунингдек, атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш ҳар биримизнинг одамийлик бурчимиз. Баъзилар ёритгичларни синдириб, ўриндиқларни ифлослайди. Маданият ривожланган давлатларда бундай ишлар бўлмайди. Улар ахлатни дуч келган ерга ташламайди, махсус қутиларга солишади. Бизнинг улардан кам жойимиз йўқ. Шунинг учун барчамиз шаҳримиз ободлигига ҳисса қўшайлик, – деди Жансейит Қансейитули. 

Шанбаликда “Шимкент” каналининг 750 метр соҳили қурилиш материаллари қолдиқларидан ва турли ахлатлардан тозаланди. Мингдан зиёд дарахт оқланди. Умумхалқ ҳашарида беш мингга яқин киши ва 20дан ортиқ техника қатнашди. 

Минтақа раҳбари шу куни шаҳарда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган қатор иншоотларни оралаб, бажарилаётган ишлар билан танишди.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-04-21, 23:49 732
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.