26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарихи теранга ёйилган мактаб

Бир юз йигирма нафар доимий обуначимиз меҳнат қилаётган, Дилмира Файзиева раҳбарлигидаги А. Югнакий номли мактабда 1346 ўқувчига 152 нафар устоз сифатли билим бериб келмоқда. “Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидур”, деганларидай аввало, билим даргоҳи ўтмишига тўхталиб ўтмоқчиман. Мактаб музейи раҳбари, устоз Мирзараим Палпиев тақдим этган маълумотга кўра, муассаса тарихи ўтган асрнинг ўн саккизинчи йилларига бориб тақалади. 1932 йили қишлоқ марказида мактаб қурилган. Дастлабки битирувчилари 1937 йили етуклик аттестатини олишган. Турли йилларда ушбу даргоҳга Шамат Низомов, Ибодулла Умаров, Ҳабибулла Маннопов, Иса Отажонов, Шокир Жамолиддинов, Майраш Нишонова, Поччахон Дадашевлар раҳбарлик қилишган ҳамда мактабнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, билим савиясини оширишга муносиб ҳисса қўшишган. 

Бир неча кун муқаддам ушбу даргоҳнинг собиқ директори, нафақадаги маориф аълочиси Майраш Нишонова оламдан ўтди. Оллоҳ марҳумани ўз раҳматига олган бўлсин.

Совет Иттифоқи даврида мактаб «Ком­­­­­­муна» деб аталган. 2000 йили 16 февралда ҚР Ҳукумати қарорига биноан мактаб номи Аҳмад Югнакий деб ўзгартирилди. Бу савобли ишда мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Мирзахон Палпиев, ҚР Фанлар акаде­­­­мияси академиги Раҳмонқул Берди­­бойларнинг ҳиссаси мўл бўлди. Про­фессор Н. Маллаевнинг тарихий кито­бида Аҳмад Югнакийнинг шу за­минда дунёга келганлиги қайд этилади. Она­дан туғма кўр туғилган А. Югнакий ижо­­­­­­­­­­­­­­­­дининг асл нусхалари Истанбул шаҳ­рида сақланмоқда. Марҳум Поччахон Дадашев раҳбарлиги чоғида мактаб номини тарихий асосда ўзгартиришдек хайрли иш амалга оширилди.

Мактабнинг амалдаги директори Дил­­­­мира Файзиева билан суҳбатлашиб, ушбу даргоҳ ютуқларига ҳиссса қўшаётган бир гуруҳ ўқитувчиларни тасвирга олдим. Директор ўринбосарлари Нас­­­рулло Аб­дувоситов, Нурмахан Айт­жанов, Шоҳида Ёқубова, Садир Аб­­­­ду­ва­­­­­­­ли­­­­ев, Ҳайрулло Аб­ду­воситов, Бахтқиз Бердиқулова, Жа­нар Шў­­­­­­­­­­­­­­­шибаева, таш­килотчи педа­гог Аймат Аллабергенов, психолог До­ниёр Солихонов, ижтимоий педагог Жамшид Шаробиддинов, кичик марказ услубиятчиси Дилдора Ражаббоева, кутубхона мудираси Умида Вафоевалар шулар жумласидан. 

Жорий йилнинг дастлабки ойида шаҳар ҳокими Тажибек Мусаев, маслаҳат котиби Ғаппар Сарсенбаев, қишлоқ округи ҳокими Асқар Сарсенбаевлар мактабга ташриф буюриб, «Самұрық қазына» икки миллион тенгелик спорт жиҳозларига ҳомийлик қилганини айтиш­ди. Шаҳар ҳокими Т. Мусаев мак­таб жамоасига, унинг раҳбари Д. Фай­­­­зи­евага келажакда ҳам муваффақият чўққиларидан кўринишини тилади. Мактабнинг спортдаги муваффа­қият­­­­­­­ларида жисмоний тарбия фани ўқи­тувчилари Ёрқин Абдураҳмонов, Зокир Абдуламитов, Мирзаҳмад Палпиев каби қатор устозларнинг ҳиссаси беқиёс. 

Директор кабинетида мактабнинг спорт борасида эришган ютуқларини электрон нусхада мутасадди ташки­­­­лотларга тавсия этган Руслан Абдуғаф­форов, Дайрабай Нурболатлар би­лан суҳбатлашиб, миннатдорчилик билдирдим. 

Мактаб музейининг УВУдаги ғала­банинг 70 йиллигига бағишланган танловда шаҳарда бош соврин ҳамда вилоятда ҳам етакчи бўлгани таҳсинга сазовор. Психолог устозлар Дониёр Солихонов, Салтанат Ўмирбаеваларнинг ташаббуси билан кам таъминланган оилаларга ҳашар йўли билан ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилибди. Д. Соли­хоновнинг доимий изланиши меваси бўлса керак, у пойтахтда ўтган психолог устозларнинг биринчи съездига деле­гатликка сайланишга муваффақ бўлди. Унинг иш тажрибасини келажакда муштарийларимизга кенгроқ таништириш ниятимиз бор. 

2016-2017 ўқув йилида мактаб жамоа­­сининг фаол меҳнати самараси – шаҳар, вилоят, Республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадаларида иштирок этган 27 нафар аълочи ўқувчи совринли ўринларга сазовор бўлган. Истеъдодли ўқувчиларнинг фаоллиги туфайли ша­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳар, вилоят миқёсида, шунингдек рес­­­­­­­публика ҳарбий-ватанпарварлик йў­­­­налишида, ҳамда А. Яссавий ҳаёти ва ижодини ўрганишга бағишланган нуфузли танловда яна 28 нафар ўқув­чи олий ва совринли ўринларга са­зовор бўлгани диққатга сазовор. “Ижод­­­­­­­­­­кор-устоз” йўналишида Интизор Ибо­дуллаева, Гулмира Романова, Абдуқодир Қаюмов, Дилмурод Аҳмедов, Забира Жусипбекова, Бахитжан Жунаев, Ул­болсин Аманжўлова, Раъно Юнусова, Саида Абдувоситова, Айнур Ўнгдасинова каби заҳматкаш устозлар ижодий меҳ­натлари туфайли турли даражадаги юксак мукофотларга сазовор бўлдилар. 

2011 йилдан бошлаб мактабга самарали раҳбарлик қилиб келаётган моҳир ташкилотчи Дилмира Файзиева суҳбат чоғида устозлар жамоасининг аҳиллиги, тотувлиги ҳамда фаоллиги туфайли салмоқли натижаларга эриши­­лаётганини таъкидлади. 1986 йили фой­даланишга берилган мактаб биноси 2013 йили капитал таъмирдан ўтказилган. Устозлар жамоасининг саъй-ҳаракатлари билан математика, география, кимё, биология майдонлари яратилди. Мактаб мажлислар зали қайта жиҳозланди. ЯМТ кўрсаткичи 68 баллдан 70дан зиёдга кўтарилди. Ўтган ўқув йилида жами 63 битирувчидан 22 нафари давлат гранти асосида республикамиз олий ўқув юртларида бепул таълим олаётгани заҳматкаш устозлар меҳнатининг маҳсу­лидир. 

Мактаб қошидаги кичик марказда 250 нафар жажжи болакай тарбияланмоқда. 

Олдинда турган вазифалар кўламдор. Мактабда кимё, физика мультимедия кабинетларини ташкил қилиш, интерфаол тахта таъминотига эришиш каби маса­­­­лалар ечимини кутмоқда. Бу ҳақда мута­садди ташкилотларга ёзма равишда мурожаат этилган. 

Мактаб ёнидаги собиқ директор, мар­ҳум Поччахон Дадашев ташки­лот­чилигида меҳнати барпо этилган боғ ҳосилга кирган. Маориф соҳасида қатор давлат мукофотларига сазовор бўлган Дилмира Файзиева муваффақиятлари замирида ҳар бир ўқитувчи, ходим, ўқувчи ва ота-оналарнинг заҳматли меҳ­нати ётганини таъкидлаб, келажакда ҳам Элбошимиз Н. Назарбаевнинг турли давлат ҳужжатларида қайд этган асосий мақсади – тотувлик, бирлик, ҳамжиҳатлик орқали мукаммал билим, онгли тарбияга эришишига ишонч билдирди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-04-26, 12:49 772
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.