26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақтааралга сафар

Жорий йилги обуна мавсумида чекка қишлоқ ва туманларда бўлиш, жой­ларда муштарийлар билан мулоқот қилиш режаланган эди. “Жанубий Қозо­ғистон” газетаси бош муҳаррири А. Сотволдиев раҳбарлигида Мақтаарал туманига сафаримиз шу мақсадни кўзлади.

“Нұр Отан” партияси Мақтаарал туман филиали раисининг биринчи ўрин­босари Абдиманап Байдуллаев бизни очиқ чеҳра ва меҳмоннавозлик би­лан кутиб олди. Ўзаро мулоқот чоғида мезбон газетамизнинг адади билан қизи­қиб, уни Мақтаарал туманида кўпайтиришга қўлдан келганча ёрдам беришини таъкидлади. 

Вилоятимизнинг жану­­­­бий чегарасидаги пах­тачилик би­­­­­­­­лан донг та­­­­ратган ҳудудда жа­­­­­­­­­­­­­­ми 300 минг аҳоли, 30дан зи­­­­­­­­­­­ёд этнос ва­киллари аҳил ва тотув ҳаёт кечиришмоқда. 

Обуначилар билан илк учрашув Жана­овул қишлоқ округига қарашли А. Яс­са­­­­вий номидаги мактабда ўтиб, унда Қа­­­­рой овулидаги А. Рудакий ва “Атақўнис” қиш­лоғидаги А. Жомий ном­­ли мактабларнинг ўқи­­­­­­тув­чилари, ота-она­лар ҳам­да деҳқон хўжа­­­­лик­лари­­­­­нинг вакил­­­лари иштирок этиш­ди. Дастлаб сўз ол­ган А. Байдуллаев меҳ­­мон­­лар би­­­­­лан таниш­­­­тириб, ОАВ­­нинг ҳаё­тимиз­да тутган аҳа­­­­мия­тини таъкид­лади. 

– Ҳозирги кунда ту­­­­­­манда славян, корейс, тожик, ўзбек, озарбайжон этномаданият бир­лаш­­­­­­­­­­­малари фаолият кўр­сат­моқда. Куни кеча 1-Май – Қозоғистон халқи бирлиги куни зўр тантана билдан ни­шонланди, – деди у.

Нотиқ, шунингдек, ту­ман­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­да 12та газета чоп эти­­­ла­­­­­­­­­­ёт­гани, вилоят “Оң­түс­тік Қа­зақс­­­­тан”, “Жанубий Қо­зо­­­­­ғистон”, “Южный Ка­за­хс­­­­­­­­­­­­­­­­тан” газеталарига обу­на юқори даражада уюш­тирилишини алоҳида таъкид­лади. 2005 йилдан маз­кур ҳудуддаги 8та умумтаълим масканида ўқиш қозоқ, тожик, ўз­­­­бек тилла­рида олиб борилаётган экан. 

А. Байдуллаев ҚХАнинг XXVI сессияси якунларига тўхталиб, жамиятдаги эт­нос­­­­­­­лар­аро барқарорлик ва ҳамжиҳатликни асраб-авай­­­­­­­­лаш, мустаҳкамлаш за­­рур­лигига эъти­бор қаратди.

Шундан сўнг сўзга чиққан А. Сотволдиев газетанинг та­­­­­­рихи, бугунги фаолияти би­­­­лан яқиндан таништирди ва мухбирликка хоҳиши бўл­ган ёшларни ишга таклиф эти­­шини маълум қил­ди.

Минбарга кўтарилган А. Жо­­­­­­­­­­­­­­­­­­мий номли мактаб ўқи­тув­чиси Шуҳрат Кўчаров га­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зета­мизда мунтазам ра­вишда мақолалари би­лан қат­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нашиб ке­лаётганини ет­­каз­­­­­­­­­­ди ва бош­­­­­­қаларни ҳам ҳам­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­корликка ча­қирди.

А. Яссавий номли мак­­­­­­табнинг янги биноси 2013 йилда фойдаланишга топ­ши­­­­рилган экан. Бу жой­да 720 ўқувчи билим ол­моқда, уларга 138 устоз таълим ва тарбия бер­моқда. Ди­­­­рек­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тор Қ. Сидиқов жа­­моа­­­­­­­­­­­да обу­­­­­­­­на мавсумини уюш­­­­­­­­­­­қоқли ўт­казишга ваъда қил­ди. Шун­дан сўнг мактаб ба­диий ҳа­вас­корлик тўгараги аъзо­ла­ри иштирокида кон­церт на­мойиш этилди.

“Достық” овул округидаги М. Турсунзода номли мак­табда ўтган учрашувда сўз олган республика тожик эт­­­­номаданият бирлашмаси раиси, С. Айний номли мак­­­­­­­­таб директори Шокир Бо­­­­­боев газетамизда тожик ти­­­лида саҳифа чиқариш ма­­саласини кўтарди. Муас­­­саса директори Зулфия Узо­­­­қова эса “Жанубий Қо­зо­ғистон”ни мактабдаги ҳар бир ўқитувчи севиб мутолаа қилишини ай­тиб, жорий йилда обуначилар сонини 100 нафарга етка­зишга ваъда берди.

Сафаримиз поёнида Мақ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­таарал тума­­нининг дар­­­­­во­­­­­заси саналадиган Ш. Дил­­­­­­­­­­­­­­­­да­­бе­ков овул округи Ма­­да­­­­ният уйида ви­­­­­­­лоят фес­­ти­­­­­­­­­­валига тай­­­­ёр­гар­­­­лик ишига раҳ­­­бар­лик қи­­­­­лаётган туман ҳо­ки­мининг ўринбосари Мақ­­­сат Жўлдас­беков билан му­ло­­­­­қотимиз ҳам самарали бўл­­­ди. 

Хулоса қилиб айтсак, ту­манда “Жанубий Қозоғистон” газетасига обуна ҳар йил­­­­­­­­­­ги­дан яхши ташкил эти­­­­ли­ши­­­га ишонч ҳосил қилдик.  

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-05-05, 10:44 554
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.