26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энг билимдон устоз аниқланди

Оқсувкентдаги Бобур номли ўрта мактабда Сайрам туманининг 90 йиллиги муносабати билан туман ўзбек этномаданият бирлашмаси ва таълим бўлими ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари орасида “Билимдон устоз” туман танловини уюштирди. 

Бирлашма қошидаги таълим шўъбаси раиси, Бобур номли ўрта мактаб директори Шопўлат Бойменов бошчилигида даставвал минтақаларда шундай танловлар ўтказилган эди. Бу гал минтақавий босқич ғолиблари – Бобур номли мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Раъно Гарифуллина, Гагарин номли мактабдан Муножот Абдураимова, "Оққалъа" мактабидан Санобар Неъматхўжаева, 104-сонли мактабдан Феруза Нишонбоева, 17- сонли мактабдан Садоқат Аҳмедовалар туман миқёсидаги беллашувда кучларини синаб кўришди. 

Ўзбек тилининг сержилолигини яна бир карра намоён этиш, қолаверса, унинг мавқеини кўтаришни асосий мақсад қилиб қўйган мазкур танлов аввалида сўз олган Ш. Бойменов, вилоят таълим бошқармаси ҳузуридаги ўзбек тили ва адабиёти услубият кабинети услубиятчиси Ш. Норалиева, журналист ва ношир 

А. Пратов, Т. Рустамов номли ўрта мактаб директорининг муовини Ж. Серғалиевлар она тилимиз софлиги учун жон куйдираётган тил жонкуярлари – ўзбек тили ва адабиётига ўқитувчиларнинг масъулиятини янада кучайтиришга қаратилганини таъкидлаб ўтишди. 

Танлов шартларига кўра, қатнашчилар турли мавзуларда эссе ёзиш, панорама дарс ўтиш, билетлар асосида саволларга жавоб қайтариш ва эркин мавзу бўйича маҳоратларини намойиш этишди. Ш. Норалиева, 100-сонли мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гулноза Абдуллаева ва Ш. Рашидов номли мактабдан Соҳиба Соиповалардан иборат ҳакамлар ҳайъати ниҳоят, танлов ғолибларини эълон қилди. 

Олий ўрин 17-сонли мактаб муаллимаси Садоқат Аҳмедовага фахрли биринчи ўрин “Оққалъа” мактаби ўқитувчиси Санобар Неъматхўжаевага, иккинчи ўрин Бобур номли мактаб ўқитувчиси Раъно Гарифуллина, учинчи ўрин эса Муножот Абдураимова ва Феруза Нишонбоеваларга насиб этди.  

Ғолиб ва совриндорларга туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг тегишли сертификатлари топширилди.  

И. КАРИМОВ, 2018-05-12, 12:13 981
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.