26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қаҳрамонга ёдгорлик

Ғалаба байрами арафасида Туркистондаги 20-сонли Совет Иттифоқи Қаҳрамони Расул Исетов номидаги ўрта мактаб ҳовлисида қаҳрамонга ёдгорлик очилди. 

Вилоят маслаҳати депутати Рахим Танирбергенов, жамоат ташкилотлари раҳ­барлари Жарилқасин Азретбергенов, Жарқинбек Қулбайимбетов, мактабнинг собиқ раҳбари Эргаш Диметов ва бошқалар Расул Исетов ҳақидаги хотираларини айтиб, ёдгор­ликнинг очилиши билан йиғилганларни муборакбод этдилар. 

Астана шаҳридан келган тарих фанлари док­тори, ҚР Бадиий академияси академиги, ҚР Президенти телерадиомажмуаси директорлар кенгаши аъзоси Марат Абсеметов космонавт Тўхтар Аубакиров номидан табрик сўзларини етказиб, пойтахтдаги марказий кўчалардан бири­га ҳам Расул Исетов номи берилганини етка­зиб, мактаб директори Нурбол Дуйсебекка ўз китобларидан тўртта жилдини тақдим этди. 

Тадбирда қаҳрамоннинг фарзандлари – Ота­­­­­­­­­жон, Олимжон, Саломат ҳамда Марҳабо Исе­­­­­­товлар, неваралари, эваралари иштирок этдилар. Ёдгорликни тайёрлаш бўйича барча ташкилий ишлар, Х. Холметов бунёд этган «Жұлдыз» тўйхо­­насидаги кўп кишилик худойи оши, махсус фильм тайёрлаш қаҳрамоннинг фарзанди, «Тас жол» МЧБ раҳбари Олимжон ҳомийлигида амалга ошди.

Келажакда О. Исетов ҳомийлигида қаҳрамон­­­­­­­нинг ҳаёт йўли, мардлигига бағишланган махсус китоб чоп этиш ҳам режаланмоқда. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-05-12, 12:17 675
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.