26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Н. Назарбаев заковат мактабидаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида вилоят ҳокими қатнашди

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги 1038та таълим даргоҳида “Эл юраги – Астана” мавзуида “Сўнгги қўнғироқ” тантанали тадбири ўтди. 

Ушбу мактабларни бугунги кунда 33766 ўқувчи тамомлади. Катта ҳаётга қадам босаётган битирувчиларни табриклаш учун вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев кимё-биология йўналишидаги Н. Назарбаев заковат мактабида бўлди. 

Тантанали маросимда сўзга чиққан минтақа раҳбари барча жанубийқозоғистонлик мактаб битирувчиларини табриклаб, мустақил ҳаётга қадам қўйган бўлажак фуқароларга оқ йўл тилади.

– Сизлар Элбоши орзу қилган “Мангу эл” ғоясининг бунёдкорлари эканлигингизни ҳеч қачон ёддан чиқарманг. Элбоши халққа Мактубида ёшларни билимли, меҳнатсевар, ташаббускор, фаол бўлишга ёш пайтидан бошлаб ўргатишга алоҳида эътибор қаратган.

Давлат амалга ошираётган туб ислоҳотлар ва бажарилаётган кўплаб ишларнинг барчаси сизлар учун қилинмоқда, – деди Жансейит Туймебаев.

Шу билан бирга, минтақа раҳбари “Назарбаев заковат мактаблари” мустақил таълим муассасаси заковатли авлодни тарбиялашда фақат мактаб доираси билан чекланмай, таълим соҳасидаги илғор тажриба ва лойиҳаларни шаҳар, вилоят, республика миқёсида таратишга астойдил ҳаракат қилаётганини ҳам таъкидлади.

Бундан ташқари, вилоят раҳбари мактаб кутубхонасига “Жаҳон таниган етти шахс”, “Туркийшуносликнинг тарихий-лингвистик асослари” номли китобларни тортиқ қилди.

Вилоят ҳокими, шунингдек, ёш авлодни тарбиялаш йўлида тер тўкаётган қатор устозларга “Алғис хат”лар топширди. 

Айтганча, бу йил 12 йиллик таълим тизимида ўқиган ўқувчиларнинг дастлабкилари мактабни тамомлади. Жорий ўқув йилида кимё-биология йўналишидаги Назарбаев заковат мактабини 97 нафар ўқувчи битирмоқда. Улардан 30дан зиёди хориждаги олий ўқув юртларига ҳужжат топшириб, 17 нафар битирувчи бепул ўқув грантларини ютиб олди.

Улар қаторида жаҳон рейтингидаги энг яхши 100 университет қаторига кирадиган Америка, Германия, Корея, Россия, Канада мамлакатларининг олий ўқув юртлари бор.

Жорий ўқув йилида минтақамиздаги 1038та мактабда 634 мингга яқин ўқувчи билим олди. Республикадаги 147 мингдан зиёд битирувчидан ҳар бешинчиси Жануб минтақаси вакилидир.

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2018-05-25, 20:05 851
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.