26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оила қадриятлари юксалади

Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлиги ва вилоят оила, болалар ҳамда ёшлар ишлари бош­­­­­­­­­­­қар­масининг ташаббуси билан Ш. Қалдаяқов номидаги филармонияда “Намунали оила – 2018” миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтди.

Танловнинг мақсади – инсоний қадриятларни янгилаш, оилада ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муно­­­­­­­­сабатларини мустаҳкамлаш, фар­­­занд тарбиясида ота-онанинг масъулиятини ошириш, оила қад­­­­­­­риятларини тарғиб қилиш, мам­лакатимизда маънавиятли ои­ла­ларни шакллантириш борасидаги ислоҳатларни тарғиб қилишдан иборат.

Танлов уч  – туман, вилоят ва рес­­­­публика босқичларида ўтди.

Вилоятимизда ҳар бир тумандан иккитадан оила танловда қатнашиб, махсус комиссия ғолиб ва соврин­дорларни саралаб олди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Е. Садир иштирок этган тантанада энг яхши, деб тан олинган 28 ои­ла­­­­­­­га вилоят ҳокимининг ташак­кур­­­номалари ва 200 минг тенгедан му­­кофот пули топширилди. Улар ора­сида Қозоғистон Республикаси маданият арбоби, продюсер, устоз санъаткор Толибжон Холметовнинг оиласи ҳам борлиги бизни қувон­тирди. 

Энг намунали, деб тан олинган икки оилага 1 миллион тенгедан мукофот пули берилди ва улар республика танловида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ сурати, 2018-05-31, 11:09 697
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.