26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оилада фарзанд тарбиясининг руҳий хусусиятлари

 Ҳар бир оила аъзоси ўз бурчини тўғ­­­­­­­­­­­­­­­­ри англаши ва уни сидқидилдан ба­жа­­­­­­риши лозим. Бола инсоний фазилатлар соҳиби бўлиши учун ота-она бир-бирига меҳрибон, ўзаро муносабатда ҳамжиҳат, меҳр-оқибатли, ши­ринсухан, ғамхўр бўлса, бундай оилада чинакам бахт, қўним топади. 

Оиладаги қатъий интизом ва кун тартиби бола тарбиясида ало­ҳида аҳамият касб этади. Ота ўз фарзандларига юриш-туришда, нутқ одобида, муомала маданиятида, иш фаолиятида тўғри ва ҳаққоний намуна кўрсата олсагина, оилада ота-онага ҳурмат чексиз бўлади.

Фарзанд тарбиясида ота-она ўзаро бамаслаҳат иш тутиши, боланинг ол­­­дида сўзлари таъсирчан бўлиши лозим. Шундай ота-оналар борки, улар болани қўрқитишни тарбия воситаси деб биладилар. 

Баъзилар эса, фарзандлари билан кам мулоқотда бўладилар, бу эса улар­дан узоқлашиш, бегоналашиш ҳо­латларини келтириб чиқаради. Ота-оналар турли ёшдаги фарзандларига уларнинг руҳий дунёсига мос муомала қилишлари лозим.

Фарзандларимизга меҳнат қилиш – ҳаётий зарурий воситалардан экан­лигини ёшликдан ўргатиб бо­риш даркор. Бола меҳнатга онгли му­носабатда бўлмоғи, яъни она ердан унаётган барча нозу-неъматлар инсон меҳнатининг меваси эканлигини ёшлигидан анг­ламоғи ва ўсиб борган сайин бу меҳ­натга онгли равишда ўз ҳиссасини қў­­­­­шиб бормоғи лозим. Ота-оналарнинг ор­­тиқча меҳрибон бўлиши, болани ноўрин эркалатавериши ҳам кўнгилсиз воқеаларга олиб келиши мумкин.

Баъзи ота-оналар бола тарбияси издан чиқиб кетганидан кейингина уни тарбиялашга ҳаракат қилишади. Бу, нотўғри, албатта. Чунки, бола тарбияси она алласидан бошланади.

Ўспиринлик даврида болаларнинг руҳий дунёсида катта ўзгаришлар уч­­­­­­­­­райди. Бундай пайтларда уларга ҳа­­­­­­­­қи­қатни яхши муомала билан ту­­­шунтириш лозим. Бу даврда жисмо­ний, ақлий жи­ҳатдан дунёқараши ўз­гариб, инсоний хусусиятлар шакллана бошлайди. Бун­дай пайтларда ота-оналар қимматли вақт­­­ларини улардан аямаслиги керак.

Дилмира ИБРОҲИМОВА, 41-сонли Жамбил номли умумий ўрта мактаб руҳшуноси, 2018-06-11, 10:10 1267
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.