26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Давлат тилини билиш – фарзим!»

Ҳар бир зиёли ва маданиятли инсон  учун ўз Ватани, туғилиб ўсган юрти, унинг тарихи, маданияти,  тилини билиш ҳам фарз, ҳам қарздир. 

Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласига жавобан, давлат тилини  ривожлантириш мақсадида Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов ҳамда вилоят таълим бошқармаси услубият кабинети услубиятчиси Шаҳло Норалиева ташаббуси билан илк маротаба ўзбек ҳамда тожик тилида ўқитадиган билим даргоҳларининг  асосий фан ўқитувчилари орасида  “Давлат тилини билиш – фарзим!”  республика танлови ўтказилди.  

Танлов шартларига кўра, иштирокчилар мавзуга оид эссе ёзиб, тестдан ўтишди. Иккинчи шартда шеърий усулда, давлат тилида ўзини та­ништириш, учинчи шартда хатжилдга яши­ринган мақол-маталларнинг давомини айтиб, қозоқ халқининг урф-одатлари, тарихи ҳамда  таниқли давлат, санъат, маданият ва адабиёт арбобларининг ҳаёти ва ижодига оид саволларга жавоб беришди.

Танловда иштирок этган асосий фан ўқитув­чиларининг беллашувга пухта тайёргарлик кўргани, ўзлари эгаллаган мутахассислик билан  бирга давлат тилини чуқур би­ли­ши ҳакамлар ҳайъати  раиса­си Ш. Норалиева ва ҳайъат аъзолари А. Аблаева, Б. Шай­мир­заева, Н. Дўсметова, Ф. Байир­бековаларнинг  эътиборидан четда қолмади.

Беллашув якунига кўра, Тўлебий туманидаги “Илонбузган” умумий ўрта мактабининг  ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Моҳира Одилова 1-ўринни эгаллади, Туркистон шаҳридаги 3-сонли Ҳамза  номли умумий ўрта мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси  Дилдора Толипова ҳамда Кентов шаҳридаги Қошғарий номли умумий ўрта мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Гулмира Мирзамаметоваларга 2-ўрин ҳамда  Сўзоқ туманидаги А. Навоий  номли умумий ўрта  мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Майрам Мамараимова, Сайрам туманидаги 7-сонли умумий ўрта  мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Гулчеҳра Ботирова ва Шимкент шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Гавҳар Абдураҳмоноваларга 3-ўрин насиб этди. Танлов ғолибларига вилоят таълим бошқармасининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

 Мақтаарал туманидаги С.Сейфуллин номли умумий ўрта мактабнинг чет тили ўқитувчиси Наргиза Савронова, Шимкент шаҳридаги 12-сонли умумий ўрта мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Муҳайё Турғунбоева ва  85-сонли Ҳамид Олимжон номли  умумий ўрта мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Шаҳноза Айхўжаевалар номинацияларга эга бўлишди. 

Сайрам туманидаги 24-сонли Махажанов номли умумий ўрта мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Барно Ниёзтоева ҳамда Қазиғурт туманидаги Туроб Тўла номли умумий ўрта мак­табнинг чет тили фани ўқитувчиси Ло­бар Ҳайитовалар “Ташаккурнома” билан тақ­дирландилар.    

 

Нодира МАДИЕВА., 2017-05-25, 11:26 965
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.