26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Илк битирувчиларга гувоҳномалар топширилди

Шимкент шаҳрининг Бозорқопқа даҳасида фаолият юритаётган “Достық” коллежида “Натижали иш билан таъминлаш ҳамда оммавий тадбикорликни ривожлантиришнинг 2017-2020 йилларга мўлжалланган дастури”га мувофиқ, қисқа муддатли касбий таълим курсларида таҳсил олган тингловчиларга гувоҳномалар топширилди.

 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жами 125 йигит-қиз “автоэлектрчи”, “электрчи”, “пайвандчи”, “дастурловчи-оператор”, “дизайнер-модельер”, “ошпаз” каби ихтисосликлар бўйича 3 ой мобайнида стипендия олиб ўқишди.

Дастлаб сўзга чиққан коллеж директори, химия фанлари доктори Рўза Ермуханбетова битирувчиларни курсни муваффақиятли тугатгани билан қутлаб, уларнинг келгусида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, алоқа ва бошқа соҳаларда самарали фаолият юритишига ишонч билдирди. Муассаса раҳбарининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Фарҳод Шамшиматов бир гуруҳ фаол тингловчиларга ташаккурномалар тақдим этди. Унинг айтишича, раҳбарият битирувчиларнинг доимий иш билан таъминланишига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, имкон қадар ёрдам кўрсатади. 

Айни кунларда коллежда қисқа муддатли касбий таълим курсларининг навбатдаги мавсумига тингловчилар қабулланмоқда. Мазкур курсларга доимий иши йўқ, касбини ўзгартирмоқчи бўлган ёшлар ҳужжат топширишлари мумкин.

Тадбирда янги мутахассисликни эгаллаган битирувчилардан айримларини суҳбатга чорладим.

Мухлиса ХОЛНИЁЗОВА:

– Олий маълумотли шифокорман. Шунга қарамай, ошпаз ихтисосини эгаллаш учун бу жойга ўқишга қатнадим. Чунки, пазандалик аёл учун ҳаётда энг керакли касб. Дугоналарим қаторида турли таомлар, пишириқлар тайёрлашни ўргандим. Коллеж жамоасига катта раҳмат айтаман!

Фариза УМАРОВА:

– Уй бекасиман. Бу жойда касб ўргатиш курслари очилганини эшитиб, ўқишга келдим. Тўрт фарзандим бор. Коллеж базасида тикувчилик цехи очилади, дейишди. Шу жойга ишга кирмоқчиман.

 

 

 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-07-21, 12:29 637
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.