26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хайрия акцияси сентябрь ойидан бошланади

Мамлакатимизнинг барча мин­­­тақаларида “Мактабга йўл” акциясини 1 августдан 30 сен­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тябрь оралиғида ўтказиш ре­­­жаланган. Бироқ, ижтимоий шароити ночор оилаларга қу­­­­­­­­вонч бағишлайдиган ушбу хай­рия тадбири Шимкентда ҳали бошланмаган.

Нега? Масаланинг моҳиятини соҳа мутахассисларидан сўраб билдик. 

– Бизда бу пайтда болаларни мак­табдан бошқа мактабга алмаш­тириш, қишлоқдан келадиган ўқувчиларни қабуллаш каби ишлар олиб борилади. Шу боисдан, бу йил қанча боланинг ёрдамга муҳтож эканлиги тўғрисида маълумотларни ҳали тўлиқ йиғмадик. 2017 ўқув йилидаги маълумотларга суянсак, шаҳарда ижтимоий қўлловга муҳтож 23 681 бола бор экан. Уларга “Мактабга йўл” ҳамда қиш пайтида ўт­ка­зиладиган “Ғамхўрлик” акциялари доирасида йил сайин ёрдам кўрсатилади. 

Чунончи, “Мактабга йўл” хайрия тадбири доирасида йил сайин кам де­­­­ганда 15 минг ўқувчини мактабга тай­ёрлаймиз. ҚР Таълим ва фан вазир­лигидан келган мактубга мувофиқ, Шим­кентда ушбу хайрия тадбири бу йил 1 сентябрдан йўлга қўйилади, – дейди таълим бўлими матбуот хизма­­тининг мутахассислари.

Таъкидлаш жоизки, минтақамизда мактаб остонасига қадам қўядиган ўқув­чилар сони йилдан-йилга ортиб бор­моқда. Шу боис шаҳарда ўтган йили ушбу акция доирасида ижтимоий ёрдамга муяссар бўлган ўқувчилар бу йил бундай имкониятдан четлатилади. Улар фақат иссиқ овқат билангина таъминланади. 

Айниқса, минтақамизда дарсга бориш­га ўқув қуроллари, кийимлари йўқ бола­ларга ёрдам берадиган меценатлар оз эмас. Мактаб маъмурияти хайрия тад­бирларига мана шундай фуқароларни жалб этиб, эҳтиёжманд оила болаларига моддий ёрдам берилади. Давлат то­монидан ажратиладиган маблағ эса етим, фавқулодда вазиятларга дучор бўлган, ярим етим болаларнинг ота-оналари ва васийларининг ҳисоб рақамига юборилади. 

ҚР Таълим ва фан вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатимизда акция доирасида ўн йил давомида 2 миллиондан зиёд болага ижтимоий ёрдам кўрсатилган. Унга ҳомийлар ва меценатлардан ташқари, давлат орган­лари, миллий ком­паниялар ҳамда ҳисса­­­­­­дорлик жамоат  ташкилотлари ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-08-09, 11:46 652
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.