26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистоним – шарафим-шоним менинг

Дунёда ҳар бир юртнинг, ҳар бир элнинг ўзига яраша урф-одатлари, маданий-маънавий бойликлари, тарихий обидалари бўлади. Бизнинг келажаги порлоқ Қозоғистонимизда ҳам бундай тарихий осори-атиқаларимиз ҳисобсиз. Мана шулардан бирини мисол тариқасида оладиган бўлсак, бу туркий халқларнинг фахри, ифтихори саналмиш она Туркистондир. 

Бу кўҳна юртга азал-азалдан не-не инсонларнинг қадами тегмади дейсиз? Шоҳу султон, беку амирлар, аслзодалар, олим, донишмандларни илҳомлантирган, хаёлини олган она Туркистон. Мана бу кун ўз қадрини номига лойиқ топгандек. Асрлар мобайнида шу бебаҳо маскан учун не-не бошлар қиличдан ўтказилиб, азиз ва буюк инсонлар қони бегуноҳ тўкилгани ҳам сир эмас.

Озодлик, эркинлик, мустақиллик йўлида бу она маскан талай алам-ситамларни етарлича бошдан ўтказди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Туркистон ҳам барча вилоятлар каби ободонлаштирилиб, янада гўзал масканга айланиб улгурди. Ҳар йили минг-минглаган зиёратчилар келадиган Туркистон бугун яна янгиланиш ва ёшариш палласида. 

Миртемир, Одил Ёқубов, Эрназар Рўзиматов каби шоир-ёзувчилар, Шомирза Мадалиев, Долимжон Сайфулло каби ижодкорлар билан бирга боксдан олимпиада чемпиони Бекзат Саттарханов каби оламга машҳур инсонларни яратган Туркистонга доимо таъзимдамиз.

Авлиё Арслонбоб, Аҳмад Яссавий хоки ҳам айнан Туркистон бағрида эканлигини ёдга олишнинг ўзи, ҳазрати инсонлар сиймосини беихтиёр кўз олдингизда намоён қилади. Туркий халқларнинг қадамгоҳи, саждагоҳига айланган бу ажойиб юртнинг тарихини ёзиб, айтиб тугата олмайсан. Соҳибқирон Амир Темур асос солиб, Яссавий мақбарасининг бўй кўтариши ҳам бежиз эмас, албатта. Аллоҳнинг нури тушган Туркистон ўлкасида ҳали сири очилмган неча-неча ажойибот ва ғаройиботлар борлиги шубҳасиз.

Олимлар Туркистон ҳудудининг мўъжизаларини текшириб, ҳали-ҳанузгача охирига етказа олишмаяпти. Чунки, бу азиз ўлканинг ҳар қаричида тарих тилсими яширинган. 

Жорий йил барчамизга қутлуғ келди, десам адашмайман. Зеро, вилоят марказининг Туркистонга кўчирилиши кўп миллатли Ватанимизни шодлик ва қувончга буркади. Турон эли мана энди ўзига яраша салобатга эга бўлди. Энди туризм ҳам шубҳасиз, ривожланади. Зиёратчилар сони янада ортиб, шаҳар мавқеи юксалади. Туркистон гуллар шаҳрига айланиб, ободонлаштирилади. Газ, ичимли сув, электр, иссиқ сув билан тўлиқ таъминланади. Томчилатиб суғориш йўлга қўйилиб, экинзор ва боғ-роғлар учун янги яшнаш даври бошланади. Мактаб, боғча, шифохона каби иншоотлар қурилиб, аҳоли сонининг жадал ўсишига сабаб бўлади. Маданият ва маънавият янада юксалади. 

Кўҳна шаҳарнинг сайёҳлар ва зиёратчилар марказига айланиши ҳам шубҳасиз. Аждодларимиз орзу қилган кун, мана, бу йил Туркистон бағрига шодлик билан етиб келди. 

Коллеж, университет, олийгоҳлар сони ортиб, келажак учун янги давр эшиги очилади. Бу эса тарихимиз саҳифалари янада бойийди, деган сўз. Олим, ёзувчи, қаламкашларимиз ҳам серқирра ижодларини Туркистон бағрида янада юқори даражада, зўр илҳом билан давом эттирадилар. 

Яша, яшна, Туркистоним! Ифтихоримиз, шарафимиз-шонимиз бўлиб қол! Номинг мангу “Она Турон – Она Туркистон” бўлиб янграйверсин!

Равшанбек УБАЕВ, “Истеъдод” адабий бирлашмаси аъзоси, 2018-08-20, 11:03 1124
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.