26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сухандонликни касб қилиб...

Ўтган асрнинг 60 йиллари эди, чамамда. Қишлоқ клубида қандайдир байрамга бағишланган концерт намойиш қилинди. Биз, кичик ёшдаги болаларга ҳофизларнинг хонишларидан кўра, гарчи ёз палласи бўлсада, енгсиз оппоқ кўйлагига ярашиқли галстук таққан, сочлари орқага силлиқ таралган хушбичим бошловчининг ичакузди ҳангомалари кўпроқ ёққан, сухандоннинг саҳнада ўзини тутиши, ҳазил-мутойибага бой қизиқарли сўзлари ўзига ром этганди. Қорабулоқлик машҳур сухандон Ҳамроқул ака Давронбековни илк бор шундай ҳолатда таниганман. Орадан йиллар ўтиб, улғайгач, устознинг оддий бошловчигина эмас, балки миллий ва маҳаллий саҳнамизнинг кўзга кўринган сўз устаси эканига кўп бор иқрор бўлдим. Буни қарангки, ҳаётда саҳнадан бўлак, ўрта таълим муассасасида ёшларга устозлик қилишдек фахрли касбни ҳам пухта эгаллагани, маданиятимиз равнақига муносиб ҳисса қўшгани учун Ҳукуматимизнинг кўплаб орден ва медаллари билан тақдирланган Сайрам туманининг фахрий фуқароси, ҳамюртлар олқишига сазовор бўлган устоз шу кунларда ўзининг 80 ёшини, ижодий фаолиятининг эса 68 йиллигини нишонламоқда. 

 Ўтган шанба куни Оқсувкентдаги марказий Маданият уйида қозоғистонлик ўзбекларнинг тўнғич сухандони ажойиб сўз устаси Ҳамроқул ота таваллудининг 80 йиллик юбилейига ташриф буюрганлар сафида ҚР Парламенти Мажлиси депутати, ҳамюртимиз Фахриддин Қоратоевнинг ҳам бўлиши, устига устак, ажойиб учрашувнинг ташаббускори эканлиги ҳам устозни халқимиз орасида обрў-эътибори нақадар юқорилигидан далолатдир.

 Тадбир аввалида Ҳ. Давронбековнинг ҳаёти ва меҳнат фаолиятидан ҳикоя қилувчи видеолавҳа намойиш қилинди. Устоз болалик йиллари, илк саҳнага чиқишига туртки бўлган омиллар хусусида қуйидагиларни айтади: “Илк бор санъат сирларини падаримдан ўрганганман, десам, муболаға бўлмас. Отамиз раҳматли қозоқча ўланларни маромига етказиб куйлай оладиган яхшигина ҳофиз эди. 10 ёшимдаёқ саҳнага чиқиб, “Осмондаги пўлат от” қўшиғини куйлаганман. 1950 йилда қишлоқ Маданият уйида Янги йил карнавалини олиб борганман. Ўшанда менинг қобилиятимдан воқиф бўлган ўз даврининг моҳир созандалари Иристой ва Эргаш акалар Шимкентга таклиф этишди. Бир йилдан кейин шаҳарда тўйларни олиб бордим. Орадан тўрт йил ўтгач, вилоят санъат фестивалида ғолиб чиқиб, тилла соат билан тақдирланганман. Яна “Бой ила хизматчи” пьесасида Ғофир образини маромига етказиб ўйнаганим ҳам катта обрў келтирди. Шу-шу мана салкам етмиш йилдирки, саҳнада, тўй-ҳашамларда халқимизга баҳоли қудрат хизмат қилиб 

келяпман”.

 Маданият уйида уюштирилган тадбирда даставвал сўз олган Сайрам тумани ҳокими Б. Мамаев Ҳамроқул аканинг маданиятимиз равнақига қўшган катта улушини алоҳида тилга олиб, юбилярнинг кифтига миллий зарчопон ёпди. Мажлис депутати Ф. Қоратоев ўз навбатида устоз моҳир сухандонгина бўлиб қолмай, Қорабулоқ қишлоғи ҳақида “Она юртим – Қорабулоқ” номи ажойиб видеофильм ишлаган санъатимиз жонкуяри эканини ҳам таъкидлаб, унга ҳурмат рамзи сифатида қимматбаҳо совға ҳадя этди. 

Маҳаллий ҳофизлар ижросида куйланган мумтоз қўшиқлар билан давом этган тадбирда, шунингдек, “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Алишер Сотволдиев сўзга чиқиб, кексаларимиз, устозларга юксак эътибор, ҳурмат-эҳтиром руҳида  илк бор ўтказилган, ушбу эзгу тадбирни уюштиришга раҳнамолик қилган ҚР Парламенти депутати Фахриддин Қоратоев ва туман ҳокими Бахтияр Мамаевга миннатдорчилик билдирди. Вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бадриддин Нишонқулов, Сайрам туман фахрийлар кенгаши раиси Алибек Байназар, Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов ва бошқалар фахрли касб соҳибини таваллуд айёми, қолаверса, ижодий фаолияти бошланганининг 68 йиллиги билан чил дилдан муборакбод этишди.

Ҳамроқул Давронбеков миллий маданиятимиз, айниқса, бой ва суюкли она тилимизнинг софлиги, янада жарангдорлиги йўлида озми-кўпми хизматини аямаётган фидойилар сафига кириши аниқ.

И. КАРИМОВ, 2018-08-25, 13:08 734
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.