26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Елга совурилаётган пул ёхуд маънавий янгиланишни ўзимиздан бошлайлик

Қонимизга сингиб кетган кўп­лаб одатлар ва сийқаси чиқ­­қан қатъий қоидаларни ўз­гарт­ма­гу­нимизча бизнинг тўлақонли янги­ланишимиз мумкин эмас. 

...Ҳозирги жамиятда чинакам маданиятнинг белгиси – ўринсиз кеккайиш эмас. Аксинча, вазмин­лик, қаноат ва оддийлик, тежам­корлик ва ўринли фойдаланиш кўпни кўрганликни билдиради. 

Нурсултан НАЗАРБАЕВ.

 «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш».

Бугун қай маҳалла, қай бир қишлоққа борманг, тўй устидан чиқасиз. Тўкин дас­­турхон, унинг атрофида жамулжам ёшу қа­рини, давра тўрида ўтирган келин-куёвни кўриб, юртимизда тинч ва фаровон ҳаёт ҳукм сураётганидан шукроналик ҳиссини туясиз.

– Ўғлимизни уйлантиряпмиз, тўй­га так­лиф қилгани келдим, – дейди ҳамқиш­лоқларимиздан бири. – Фалон тўйхонага ўтинг.

– Тўйгача ҳали анча бор экан-ку, – дей­ман тўйчи отага. – Фалон тўйхона қишлоқ­­­­­­­­­­дан ҳам анча олисда.

– Э, нимасини айтасиз, – деди ота бун­га жавобан. – Ўғлим фалончи ўртоғим тў­йини шу тўйхонада ўтказди, менинг ундан қаерим кам, деб туриб олди. Раъйига қарши боролмадим. Аммо ўша тўйхона бир ойгача банд экан. Кутишдан бошқа чорамиз йўқ.

Фалончи тўйхонанинг нархига ҳам чўн­так дош беролмайди. Агар ўша қишлоқ­­­­дошимизнинг яқинда нафақага чиққанини, кенжа фарзанди университетда шартнома асосида таҳсил олаётганини инобатга ол­сак, куёв бўлажак ўғли тўйни оддийроқ, ар­зонроқ масканда ўтказишга розилик бил­­­­­­­­­­диргани маъқулмиди, деб ўйланиб қола­сан, киши. Пулни елга совургандан кимга фой­да?

Сир эмас, тўйхоналар кўпаймоқда. Бу – сервис хизмати соҳасида илгари силжиёт­ганимизнинг кичик бир белгиси. Лекин улар­нинг нархи устида ўйлаб кўриш ҳам фой­дадан холи бўлмас.

– Яқинда қизимизни узатдик, – дейди бир ҳамқишлоғимиз. – Қудамиз билан гапни бир жойга қўйиб, тўйни ихчам ўтказдик. Дам олиш куни тушки маҳал даврага 100-120га яқин одам тўпланди. Рисоладагидек тўй бўлди. Муҳими, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймадик.

Очиғи, орамизда тўйни ўтказиш масала­сида бу каби фикрлайдиган, эртани ўйлаб иш тутадиган кишилар у қадар кўп эмас. Дейлик, зиёли бир инсонга шу тўйни намуна сифатида таърифлаб бергандик, фикримиз унга маъқул тушмади. «Дунёда орзу-ҳавас деган нарса бор», деб туриб олди. Орзу-ҳавас тўйга 800 -1000 кишини чақириш, катта сарф-харажат қилиш, маросимни фалон тўйхонада ўтказиш, нархи фалон пул турадиган хонандани чақириш дегани эмас-ку? Икки ёшнинг юлдузи юлдузига тўғри келиши, оила пойдеворининг мустаҳ­камлиги – ота-онанинг энг катта орзу-ҳава­си шу эмасми?

Яна бир гап. Тўйхоналар кўпайгани яхши. Аммо мусиқа овозини авж пардада қўйиш, тонготар тўйлар қилиш ҳам инсофдан эмас. Негаки, тўйхоналар атрофида ёки яқинида одамлар яшашади. Мусиқий шов¬қин билан улар тинчини бузиш, кексалар, беморлар ташвишига ташвиш қўшиш ҳам яхшимас.

Элбошининг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласи эълон қилинганига бир йилдан ошса ҳам, вилоятимизда тўй маросимларини ўтказишдаги камчиликлар бартараф этил­гани йўқ. Тўлебий туман этномаданият бирлашмаси томонидан бир йил муқаддам ишлаб чиқилган тавсияномадаги таклиф­­ларнинг 80 фоизи ҳанузгача амалда қўлланилмаяпти.

Чунончи, унда қуйидаги таклифлар киритилган эди:

1. Йигит ва қиз томон қудачиликка рози­лик бергандан кейин кичкина патир, катта патир демасдан, фақат тўй олдидан қозон оши берилсин. Кийим-кечак, олиш-бериш бўлмасин. Келинни  уйидан олгандан кейин «гулянка» бўлмасин.

2. Уйланиш ва суннат тўй эгалари ма­ҳалла комиссияси аъзолари билан тўй ўтказиш тартибини келишиб, маслаҳат ку­ни улфат оқсоқолига айтилиб, тартиб сақ­ланиб бориш талаб қилинсин.

3. Исрофгарчиликка йўл қўйилмасдан, дастурхонга нон ва бошқа таомлар ортиқ қўйилмасин.

4. Тўй ва тўй даражасида ўтказиладиган маросимларга фақат яқин қариндошлар ва тўйга дастурхони зарур бўлганларгина  дастурхон олиб келишсин. Кўпчиликка дас­турхон ўрнига пул бериш тавсия этилади.

5. Тўй кечаси ва бошқа тўй даражасида ўтказиладиган маросимлар: уй тўйи, туғил­ган кун ва ҳоказо эртароқ бошланиб,  со­ат 12гача тугатилсин ҳамда мусиқа тўх­татилсин.

6. Тўйларни спиртли ичимликларсиз  ўтказиш  тавсия этилади. 

7. Уйланаётган йигитнинг улфати тўй кечаси ўзимизнинг эскидан келаётган яхши одатини сақлаб, кеча охиригача хизматда  бўлсин.

8. Куёв сотиш ва бошқа маънавиятимизга зид маросимлар тўхтатилсин.

9. Суннат тўйининг хатми қуръонида спиртли ичимликлар берилмасин.

10. Қарор кўрсатмаларини бажариш ма­ҳалла комиссияси ва тўй эгасининг улфат­бошига топширилсин.

11. Қарорда белгиланган тартибни бу­зув­­чилар масаласи оқсоқоллар кенгаши мажлисида муҳокама қилинсин. Зарур деб топилган ҳолларда тарбиявий чоралар кўрилсин ва тегишли органларга мурожаат этилсин. 

12. Маййит чиқарилган хонадонда уй эгалари томонидан овқат тайёрланмасин. Йиртиш бериш ва маййит устидан пул сочиш ман этилсин.

13. Пайшанба кунги худойиларга одам чақирилмай, яқин қариндош-уруғлар иш­тирокида ўтказилсин. Худойиларда ва асосан ҳайитликларда дастурхондаги ме­ва ва ширинликлар ликопчалари ка­май­тирилсин. Маййит чиққан хонадонда ўтказиладиган маросимлар ҳам назорат қилинсин, уларни шаръий тартибга келти­риш масжид имоми ва масжид қавмига топширилсин.

Ота-боболаримиздан қолган куёв со­­тиш одатини нега йўқ қиласизлар, дей­­диганлар ҳам топилади. Уларга саво­ли­­­миз бор: 

«Сенинг қайси ота-бобонг куёвни ароққа сотган, кейин ичиб олиб жанжал чиқаргану, кўчада лойга беланиб, думалаб ётган? Бундай ота-боболар хақиқатан ҳам ўтган бўлса, улар нафақат сенинг авло­­дингни, балки бутун миллатимизни шар­манда қилади».

Элбошимиз «Прагматизм – ўзингнинг миллий ва шахсий бойлигингни аниқ би­лиш, ундан унумли фойдаланиб, шунга қа­раб келажагингни режалай олиш, исроф­гарчилик ва дабдабабозликка, манманлик ва мақтанчоқликка йўл қўймаслик, де­ган сўз», деб бежиз айтмаган. Пулни елга совуришни тўхтатиб, маънавий янги­ла­­нишни ЎЗИМИЗДАН бошлаш вақти келди.

Б. РЎЗИМАТОВА, 2018-09-13, 11:16 610
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.