26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Алоқа кунида имтиёзли обуна уюштирилди

Бутунжаҳон Алоқа куни ва “Қазпочта” ҲЖ ташкил этилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Шимкент шаҳридаги мазкур жамиятнинг вилоят филиали биноси қошида “Обуначилар куни” нишонланди. Унда учинчи мегаполис номини олган шаҳардаги барча матбуот воситалари вакиллари иштирок этди.

“Қазпочта” ҲЖ вилоят филиалининг директори Бақитжан Исқақов сўзга чиқиб, меҳмонларни байрам билан табриклади. Шунингдек, Шимкентда нашр қилинадиган даврий нашрлар муҳаррирлари ҳам сўзга чиқиб, муштарийларини байрам билан табриклашди ҳамда уларнинг сафини кенгайтиришда бор куч-ғайратларини аямасликларини айтишди. Байрамда муштарийлар севимли нашрларига имтиёз билан обуна бўлишди. Обуначилар ўртасида ўйналган лотерея ҳам байрамга алоҳида файз бағишлади. Тадбирда вилоят почтаси раҳбари 

Б. Исқақов Касаба уюшмаларининг халқаро жамияти кенгаши қарори билан “Алоқа соҳасидаги ижтимоий ҳамкорликнинг 20 йиллиги” кўкрак нишони, унинг ўринбосари Азат Самединули эса ҚР Алоқа ва ахборот вазирлигининг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирланишди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири. С. ИСАМАТОВ суратга олган, 2018-10-11, 12:25 615
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.