26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шерхан МУРТАЗА

Туркистон вилояти аҳли қозоқ халқининг серқирра адиби, давлат ва жамоат арбоби Шерхан Муртазанинг вафоти ҳақидаги машъум хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди.

Шерхан Муртазаули 1932 йили Жамбил вилоятининг Жували туманида дунёга келди, 1955 йили М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг журналистика факультетини тамомлади. Меҳнат йўлини “Лениншіл жас” ва “Социалистік Қазақстан” газеталарининг мухбири сифатида бошлаб, “Лениншіл жас” газетасида, “Жазушы” нашриёти ва “Жалын”, “Жұлдыз” журналлари, кейинчалик “Қазақ әдебиеті”, “Егемен Қазақстан”, Қозоғистон республикаси давлат телерадиокомпаниясида раҳбар лавозимларда фаолият юритди. 

Шерхан Муртаза ҚР Парламенти Мажлиси депутати бўлган йилларда давлат тилининг мақомини, аҳолининг ижтимоий аҳволини юксалтиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. У халқ ноиблиги пайтида қозоқ матбуотининггина эмас, бутун мамлакат мафкурасининг шаклланишига мислсиз меҳнат сарфлади.

Ёзувчининг турли йилларда ёзилган “Топилган денгиз”, “Номаълум жангчининг боласи”, “Аҳмаджоннинг қасами”, “Милтиқсиз майдон” қиссалари, “41-йилги келинчак”, “Интернат нони”, “Қора маржон”, “Юракка ажин тушмайди”, “Нима етишмайди?”, бешта китобдан иборат “Қизил ўқ”, “Ой ва Ойша” романлари қозоқ насрига қўшилган ўчмас асарлар бўлиб қолиши сўзсиз. 

Шу билан бирга Ш. Муртаза қозоқ журналистларининг бир қанча бўғинини тарбиялаб, тўғри йўл кўрсатган шахс. У тириклик пайтидаёқ “муҳаррирлар муҳаррири” деган фахрий унвонга эга бўлганди. Рус адабиётида “Гоголнинг шинелидан чиқдик” деган тушунча бўлса, қозоқ журналистикасида ҳам бир неча тўнғич бўғин ўзларини “Шерханнинг чакмонидан чиқдик”, деб фахрланиши бежиз эмас. Сабаби, ўтган асрнинг 60-йилларида адабиётга келган қаламкашлар Шерхан Муртазаулининг йўл-йўриқлари, ўгитлари туфайли адабиётда ўз дастхатларини шакллантирдилар. 

Биз шахсан ўзимиз ҳамда Туркистон вилояти аҳли номидан марҳумнинг яқинлари, қариндош-уруғлари ва ортида қолган авлодлари, қолаверса, адибнинг ижодини эъзозловчи китобхонларнинг қайғусига шерик бўлиб, барчаларига ҳамдардлик билдирамиз.

Шерхан Муртаза оламдан ўтсада, унинг ўз миллатига кўрсатган хизмати ва бой адабий мероси авлоддан авлодга етказилиб, халқимизнинг ёдида мангу сақланади.

Ҳамдардлик билдирувчилар: 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Қ. БАЛАБИЕВ, Қ. НУКЕНОВ, А. ТУРҒИМБЕКОВ, 

У. САДИБЕКОВ, Т. САРСЕМБАЕВ, Е. САДИР, Н. ЖЎЛДАСОВ, 

Ў. МЕЛДЕХАНОВ, Ж. МАУЛЕНҚУЛОВ,  Е. ТУРИСОВ, Б. ҚЎНИСБЕК, 

М. БАЙҒУТ, Н. БЕГАЛИ, Х. ЕСЕНҚАРАҚИЗИ, Қ. ЕРГЎБЕК.

2018-10-11, 12:33 571
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.