26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамза номли мактаб – 100 ёшда!

Мактаб тўйи зиё, илм ва маърифат байрамига айланди

Газетамизда қатор йиллар давомида тайёргарлик ишлари узлуксиз ва батафсил ёритилиб келган Туркистон шаҳридаги Ҳамза номли мактабнинг бир асрлик тўйи кеча нишонланди. 

Авваламбор қуёшли осмон меҳмону мезбонларни чароғон кун би­­­­­­­­­лан кутиб олди. «Улес» хайрия жамғармаси раиси Р. Қўчқоров тад­бир­­­­­­ни ижтимоий тармоқларда ёритиб турди. 

Байрамона безатилган мактаб ҳовли­сига ўр­­­­на­тилган юзлаб ўриндиқлар қўшни Ўзбекистондан, Шимкент, Сайрам, Кентов ва вилоят маркази Тур­кистон шаҳар ҳо­кимли­­гидан келган меҳмонлар ҳамда ҳомийлар билан тўлган. 

Мактабга киравериш­­­­­­­­­­­­­­­­­да миллий ли­босдаги ўқувчилар ва ўқи­тув­чилар дирек­тор З. Му­ҳаммаджонов раҳ­­бар­ли­гида ўз­­­­­бекона лутф ила меҳмонларни қарши ол­­­­­­­­­­­­­­­­­моқдалар. 

Туркистон шаҳри ҳокими А. Ўсербаев номидан му­боракбод этган унинг ўрин­босари Ғ. Рисбеков, ҚР «Дўстлик» ҳам­жамияти ра­иси И. Ҳошимжонов, Ўз­бе­кистондан келган ул­­­­­­­­­­­кан делегация раҳ­ба­ри Ж. Толипова ва яна кўп­­лаб меҳ­монлар ўз эзгу ниятларини изҳор эт­­ди­лар. Мактаб жамоасига мукофот, унвонлар тақ­дим этилиб, совғалар топ­ширилди. 

Байрам концерт дастури қозоқ, рус, инглиз ва ўзбек тилларида олиб борилди. Осмонга 100 рақами ёзил­ган шарлар учирилди. 

Элбошимизнинг ташаб­буси билан жо­рий этилган Қозоғистонда Ўзбекистон йили тантаналари, 5 ок­тябрдаги Мактуби сатр­­­лари ҳам байрам минба­ридан ба­рал­ла янгради. Барча ҳомийларга мин­­­натдорчилик билдирамиз.

Мактаб жа­моа­сини кўп­­лар қаторида «Жа­ну­­бий Қозоғистон» вило­ят газетаси бош му­ҳар­ри­ри А. Сотволдиев ҳам му­боракбод этди. Эн­ди­лик­да мактаб жамоаси «Жа­нубий Қозоғистон»га ви­лоят ҳоким­лигидан бе­­рилган обуна режасини ба­­жаришда ав­валги пеш­қа­дамлик мавқеини яна тиклаб олишига ишон­чи­­­­­­миз комил. 

Байрам муборак, азиз устозлару шо­гирдлар!

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-10-15, 11:01 746
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.