26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Етук мутахассислар тайёрлаш – бош мақсадимиз”

Ўзбек филологиясининг етук мутахассисларидан бири Шаҳло Норалиева жорий йилнинг 10 сентябридан бошлаб Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети қошида ташкил этилган “Чет эл талабаларини кўниктириш маркази”га директор этиб тайинланди. Шаҳло Жамол қизи билан ЖҚДПУ фаолияти, марказнинг режалари, келажаги хусусида суҳбат қурдик.

– Бугунги кунда таълим соҳасидаги ислоҳотлар доирасида Қозоғистон Республикаси олий таълим тизимида ҳам ўқитишнинг янгича усуллари жорий этилмоқда.

– Бу борада ЖҚДПУда замон талабларига мос, янгиланган таълим дастури асосида сабоқ бериш йўлга қўйилган. Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан имзоланган меморандум натижасида бу йил Ўзбекистон Республикасининг 11 вилоятидан 800дан зиёд йигит-қиз университетимизнинг 1-босқич талабаси бўлиш шарафига муяссар бўлди, – дейди суҳбатдошим.

– Хориждан келган талабаларга  етарли шароит яратилганми?

– Университетимизнинг янгиланган олий таълим тизимида фаолият юритиши учун замон талабларига жавоб бера оладиган шароитлар мавжуд. Бундан ташқари, талабаларнинг пухта билим олишлари учун дарс хоналари, университет кутубхонаси етарли даражада дарсликлар, компьютерлар билан жиҳозланган. Барча талабалар 12 қаватли (500 ўринли) ётоқхонага (тасвирда) жойлаштирилди. Бундан ташқари, 2019 йилдан бошлаб Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетида яна учта факультет очиш режаланган. Унинг таркибида ўзбек тили ва адабиёти борлиги ярим миллиондан зиёд ўзбеклар истиқомат қилаётган Шимкент мегаполиси ва Туркистон вилоятидаги миллатдошларимиз ва уларнинг фарзандлари учун катта имкониятдир.

– Ўзбекистон ОЎЮлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида қандай ишлар қилинмоқда? 

– Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети ректори Ўналбай Аяшулининг саъй-ҳаракатлари туфайли қардош эллар ўртасидаги узоқ йиллик дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, талабалар, профессор-ўқитувчилар билан тажриба алмашиш, тажрибали профессор-устозларни жалб этиш мақсадида Ўзбекистондаги қатор олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик ҳақида шартномалар, икки томонлама меморандумлар (тасвирда) имзоланди. Тошкент шаҳридаги М. Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети, Жаҳон тиллари университети ҳамда Қўқон давлат педагогика институти шулар жумласидан.

Муассасамизда дарслар асосан қозоқ ва рус тилларида олиб борилиши муносабати билан иштиёқи юқори ёки шу фанларга қизиқувчи талабалар учун қўшимча дарслар, бепул маслаҳатлар ҳам берилади.

– “Хорижлик талабаларни кўниктириш” маркази фаолиятига тўхталсак.

Марказимиз чет эллик талабаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда юқори малакали кадр бўлиб етишишлари учун барча имкониятларни яратмоқда. Бугунги кунда фаол талабалардан тузилган “Ёшлар овози” (суратда) ўз-ўзини бошқариш ижодий гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди. Келажакда ЖҚДПУда билим олгиси келадиган чет эллик талабаларнинг сони бундан ҳам кўпайишига ишончим комил. 

Сабаби улар рус ва қозоқ тилларини мукаммал ўзлаштиришлари учун университетимиз қошида тайёрлов курсларини очиш режалаштирилмоқда. Пировардида, хорижлик талабалар ҳам ЯМТ синовларидан ўтиб, грант асосида ўқиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Жамоамизнинг асосий мақсади – замон талабларига жавоб берадиган етук мутахассисларни тайёрлаш, бунинг учун университет фаолияти самарадорлигини ошириш, нуфузини юксалтиришдан иборатдир.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-12-11, 16:33 788
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.