26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги автовокзал қурилиши бошланди

Янги йил байрами арафасида Тур­кистон шаҳридаги янги автовокзалга пойдевор қўйилди. Тадбирда қатнашган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Туркистонни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

– Жорий йилнинг асосий ўзгачалиги – Элбоши Фармони билан Туркистон шаҳрига вилоят маркази мақоми берилгани бўлди. Бугунги кунда шаҳарни ободонлаштириш иш­лари бошланиб кетди. Ҳозир маъмурий-тад­биркорлик маркази, департамент ва бош­қармалар бинолари, кўпқаватли уйлар қурилиши жадал бормоқда. Туркистонга келувчи сайёҳларнинг сони йил сайин ортяпти. Бу йил 1 миллион 300000 сайёҳ келди. Улар­нинг сони янада ортиши кутилмоқда, – деди янги замонавий автовокзал капсуласини солган ҳоким.

Автовокзал ҳудуди 3 гектарни таш­кил қилади. Бинонинг ўзи 2880 квадрат метрда жойлашади. Қурилишни “Қа­сиет Транзит Сервис” МЧБ юритади. Бир кеча-кундузда 10 минг йўловчига хизмат кўрсатадиган автовокзалда кутиш зали, она ва болалар хонаси, ҳайдовчиларни тиббий текширувдан ўт­казиш пункти сингари хоналар мав­­­жуд. 

Автовкозал ишга тушгач, 50 на­фар­­­­­дан зиёд киши доимий иш билан таъмин­­­­­­­­­­­ланади. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-12-29, 10:51 903
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.