26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дийдор ширин

62 йил муқаддам Шимкент шаҳрида иккита мактаб мавжуд бўлиб, уларнинг бири 7 йиллик Улуғбек номли ҳамда 10 йиллик Алишер Навоий номли мактаблар эди. Улуғбек номли мактабни тамомлаганлар, Навоий номли мактабда 8-10-синфни ўқишарди. 1955 йили Улуғбек номли мактаб ҳам 10 йиллик таълим масканига айланди. 1957 йили ҳар икки мактабни тамомлаган битирувчилар 45, 50, 55 йиллик “Дийдор ширин” шодиёнасини ҳамкорликда ўтказиб келишмоқда.

“Дельфин” тўйхонасига йиғилган синфдошларимиз (маҳалла имомлари) Ҳакимбек Машотов ва Абдулла Сулаевлар дастлаб марҳум дўстларимиз руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилишди.

Ташкилий қўмита раиси, камина учрашувга йиғилган барча синфдошларни бугунги қувончли кун билан қутладим.

Умр – оқар сув, дейдилар. 55 йиллик учрашувда иштирок этган 67 нафар синфдошлардан бугун 51 (23 қиз, 28 ўғил бола) нафаригина иштирок этмоқда.

Тўкин дастурхон атрофида бир-бирлари билан мароқли суҳбатга киришиб кетган нуроний отахон ва онахонлар навбат билан сўз олиб, бахтли замонда тинч-фаровон ҳаёт кечираётганларига шукроналар айтишди. Ҳар беш йилда ўтадиган учрашувларда фарзандлари ютуқларидан фахрланган синфдошлар энди неваралар, чеваралар билан ғурурландилар. Раҳматли дўстимиз Абдуваҳоб Усмоновнинг 9 фарзанди, 35 невараси ҳамда 47 нафар чеваралари шу авлод номини давом эттиришмоқда. Орамизда бундай намунали, кўпболали оила соҳиби ва соҳибалари талайгина.

Турфа касб соҳибларини бир дастурхон атрофига тўплаган ташаббускорлар ҳар бир синфдош дўсти шаънига ҳазил шеърлар битиб, даврага файз бағишлашди. Улар орасида Ғайрат Қирғизбоев, Файзулла Икромов, Маҳмуд Акатоев ва бошқаларга бағишлаб айтилган шеърларни мароқ билан тинглашди. 

Хонанда Зафар Олимовнинг жозибадор қўшиқлари билан давом этган шодиёнада республика ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Гулираъно Расулова, журналистлар Зебо Бекметова, Собиржон Исаматовлар отахон ва онахонларга эзгу тилакларини изҳор қилишди. Шунингдек, олти нафар синфдошимизга вилоят этномаданият бирлашмасининг “Ташаккурнома”си тақдим этилди.

Дарҳақиқат, бугун мактаб остонасидан мустақил ҳаётга қадам қўйганимизга 60 йил тўлган синфдошлар омонат дунёда бир-биримизга янада ғаниматлигимизни дилдан ҳис этдик. Бу каби учрашувларни ўтказиб туришдан мақсад – меҳр-оқибат қаҳат бўлиб бораётган замонда ёшларга ибратли йўл кўрсатиш, ўқиб-илм олиб, муносиб касб танлаб, намунали оила қуриш нақадар муҳим эканлигини улар онгига сингдиришдан иборат. 

 

 

Қурвонтой ТОШХЎЖАЕВ, жамоатчи мухбир., 2017-06-05, 10:51 921
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.