26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Алоҳида эътиборга молик нафақа

Ўтган йили 1 июлдан Давлат раҳбари топши­­­­­­­­­­риғига биноан 18 ёшдан ошган, болалигидан би­ринчи гуруҳ ногирон­­­­­­­­­ла­рини пар­вариш­ла­­­­­­­­ган­лик учун нафақа жо­­­­­­рий этил­ди. ҚР Меҳ­­­­­­­­­­­­­­­­нат ва аҳолини иж­­тимоий муҳо­фаза­лаш вазирлигида 2019 йилда алоҳида тои­фадаги болаларни пар­­варишлаганлик учун бел­гиланадиган нафақа миқ­дорини маълум қи­лишди, деб хабар қи­лади “Қозахборот” агент­­­­­­­­лиги. 

Унга кўра 16 ёшгача бўл­ган имконияти чекланган болаларни қўллаб-қув­ват­лашнинг ижтимоий чо­раларида ой сайин 41 578 тенге миқдорида нафақа тўлаш кўзда тутилади. 16 дан 18 ёшгача ногиронлик гуруҳига қараб: биринчи гуруҳга – 57021 тенге, ик­кинчи гуруҳга – 47220 тенге, учинчи гуруҳга –35638 тенге белгиланган. Бу тўловларга қўшимча равишда ногирон болани вояга етгунича пар­варишлайдиган шахсга ҳам нафақа тайинланади. 2018 йил якунига кўра нафақанинг бу турини ўрта ҳисобда 80,6 минг нафар одам олган.  2019 йилда унинг миқдори 31 183 тенгени ташкил этади. 

Вазирликда, шунингдек, 2018 йил 1 июлдан Давлат раҳ­­­­бари топшириғи билан 18 ёшдан биринчи гу­руҳ ноги­­ронларини парва­риш­лаганлик учун ҳам нафақа жо­рий этилганини маълум қилишди. Ўтган йили уни мамлакатимизда 11,5 минг нафар киши олган. 

Бундан ташқари, алоҳида тоифадаги болалар техник ёрдамчи воситалар (протез-ортопедик ёрдам, сурдо-, тифло воситалар), махсус ҳаракатланиш воситалари (курси-коляска), санаторий-курортларга йўлланмалар ва мажбурий гигиена во­ситалари билан ҳам таъмин­ланишади.

“Қарамоғида бир бола бўлган боқувчисини йў­қотган оилага 25 541 тенге миқдорида, олти ёки ундан ортиқ бола бўлса, 62 663 тенгегача бюджетдан давлат нафақаси кўзланган. Агар оила боқувчиси ишласа, Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан қўшимча тўловлар ҳам кўзда ту­тил­ган”, – маълум қилишди вазирликда.

Таъкидлаш жоизки, бо­ла­нинг туғилишини рўй­хатга олиш, мактабгача муас­са­саларга навбатга қўйиш,  бо­ланинг туғилиши ва унинг 1 ёшгача парвариши учун тўланадиган нафақалар бир хизматга жам­ланиб, аёл­ларнинг бево­сита муро­жаа­ти­сиз кўр­са­ти­лади.  

Умуман олганда, она­лик ва болаликни ижтимоий му­ҳофа­­­залаш доирасида кў­рилаётган чоралар аҳо­лининг  демо­­график ўсишида ижобий акс этмоқда. Сўнгги ўн йил мобайнида туғилиш 10 фоиз (2008 йилда 356,6 минг, 2018 йилда эса – 391 минг бола) ўсган.

М. САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади, 2019-01-28, 09:45 905
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.