26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳалоллик

«Жанубий Қозоғистон» газетасининг 31 январь сонида Авазхон Абдуфаттоҳнинг «Муқаррар жазо» мақоласини ўқиб, ўтган йили ҳаётимда юз берган ибратли воқеани эсладим. 

Бу воқеа бозордаги автотураргоҳда юз берди. Машинамни чиқармоқчи бўлиб орқага юра туриб, сўнг томондаги машинани туртиб юборибман. Тушиб, у ёқ бу ёққа қарадим. Ҳеч ким йўқ.

– Қўлим торлик қилиб турганида шу етмай турувди, – ўйладим мен. – Хайрият, ҳеч ким кўрмади. Эгасига айтсам, оғзига сиққанича пул сўраса керак. 

Машинамни чиқардиму, ҳеч нарса бўлмагандай, у ердан кетиб қолдим. Уйга келдим. Овқатланиб чиқсам, кўчада қолдирган машинамнинг орқаси пачоқ. Миямга қон урилди. Чунки, мен автотураргоҳдаги машинанинг қаеридан урган бўлсам, менинг машинам ҳам худди шу еридан урилган эди. 

Нима қилишимни билмай турган эдим, ёнимга бир машина келиб тўхтади. 

– Ака, машинангизни мен туртиб кетган эдим. Шошилиб, ўғлимни касалхонага олиб кетаётган эдим, кўричаги ёрилишига оз қолган экан, вақтида етказдим. Энди машинангизни мана бу манзилдаги автомашиналарга хизмат кўрсатиш шохобчасига олиб боринг, ўзим шу ерда ишлайман, яхшилаб таъмирлаб бераман, – деб ташрифнома узатди ҳайдовчи. 

У кетгач, кўзимга ёш тўлди. Ўзимга ўзим савол бердим: «Нега мен ҳам шундай қилмадим? Нега Аллоҳнинг кўриб турганини сезсам ҳам, ҳеч ким кўрмади, деб ўйлаб, қочиб қолдим. Урилган машинани таъмирлашга кетадиган пул қўл урган гуноҳим олдида ҳеч нарса эмас эдику...»

Дарҳол машинамга ўтириб, автотураргоҳга йўл олдим. «Ишқилиб, машина эгасининг дили оғриб, кетиб қолмасинда», деб Худога ёлвордим. Етиб келдим. Хайрият, мен уриб кетган машина жойида экан. Демак, эгаси бозордан чиқмаган. 

Бўлган воқеани автотураргоҳ ходимига айтдим. Бир қоғозга: «Машинангизни уриб кетганим учун узр сўрайман. Таъмирлашга кетадиган пулни тўлашга тайёрман», деб ёздим. Телефон рақамим, уй манзилим, исм-шарифимни кўрсатдим.

Машинанинг эгаси кечқурун уйга кириб келди. 60лардан ўтган бир масжиднинг имоми экан. Дастурхонга таклиф қилдим. 

– Ўғлим, машинамни ҳеч ким кўрмайдиган жойда уриб кетиб, тан олганингнинг ўзи сенинг қандай одам эканингни кўрсатиб турибди, – деди у. – Шу ҳалоллигинг, сендаги имон ва мардлигинг учун берадиган пулингдан кечдим. Пок ва ҳалол бўлмаган одамда меҳр-шафқат, орият, номус, шарм ва ҳаё бўлмайди. Мана шунинг учун ҳам ота-боболаримиз поклик ва ҳалолликни улуғлашган. Илоҳим, фарзандларинг ҳам ўзинг каби имонли бўлсин. Кел, шунинг учун бир дуо қилиб қўяй, орамизда сенга ўхшаган инсонлар кўпаяверсин. 

У мени узоқ дуо қилди, кўзимдаги шашқатор ёшни тўхтата олмадим.

«Муқаррар жазо»ни ўқиган одам яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қайтади, деган гапнинг асл ҳақиқат эканига ишонч ҳосил қилади. 

Мавзунинг давом эттирилишини истардим.

Собит ҚОСИМБЕКОВ. Тўлебий тумани, 2019-02-14, 10:05 793
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.