26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дунё ободлиги меҳнатдан

Ёшлар учун имкониятлар мўл даврда яшаётган айрим инсонларнинг ношукурлигидан дилингиз оғрийди. Ажрашишлар кўпайиб, айрим эркаклар оталик масъулиятини ҳис қилмай, аёлларини мардикорликка юбораётганлари, фарзандларини боқиш учун давлатдан ёрдам кутиб, қўл қовуштириб ўтирганлари – ҳаммаси ношукурлик, боқимандалик кайфиятининг бир кўриниши. 

Оғир дамларни бошидан кечирган оналаримиз, бувиларимиз беш-ўн ва ундан зиёд болаларни дунёга келтириб, энг қийин замонларда катта авлодни тарбиялашган-ку, ахир. Мавзуни чуқурроқ ёритиш мақсадида шаҳримиздаги кўп болали онахон Манзура ая Исмоилова билан учрашишга қарор қилдим. Суҳбат унинг хонадонида бўлиб ўтди.

Бу йил аянинг Нозимбек ота билан турмуш қурганига 55 йил тўлибди. 7 нафар ўғил-қизни муносиб тарбиялаб, ҳозирги кунда набиралар оғушида қарилик гаштини сурмоқда эканлар. 

– Онажон, шунча болани вояга етказиш осон бўлмагандир-а?

– Аллоҳ ҳар бир болани ўз насибаси билан беради. Лекин насибаси бор деб, уни кутиб, осмонга қараб ўтириш керак эмас,  уларни соғлом, баркамол қилиб вояга етказиш учун тинимсиз ишлаш, елиб-югуриш лозим.  Турмуш ўртоғим турли заводларда катта юк машинасини ҳайдади, мен эса бироз бозор қилдим, кейин маҳалламизда цех очилгач, шу ерда ишловчиларга кунига манти олиб келиб сотардим. Дадаси иккимиз бир-биримизга суяниб, тиргак бўлиб, сабр-бардош, қаноат билан 4 ўғил, 3 қизни емай едирдик, киймай кийдирдик. Болалар бир-бирларининг кийимларини кийиб катта бўлишган. Икки ўғлимиз ўз кучи билан олий ўқув юртига кириб, ҳозир бири шифокор, иккинчиси инглиз тили ўқитувчиси бўлишди, лекин, афсуски, бирининг умри қисқа экан, ундан бевақт айрилиб қолдик. Бошқа фарзандларимиз уйли-жойли бўлиб, ҳаётда ўз ўринларини топишган. Катта ўғлимиз билан бирга турамиз. Ҳозирги кунда ўғил-қизларимиз келинларимиз, хизматимизда. 

– У даврда кўп болали оналарга давлат томонидан қандай ёрдам бериларди?

– Ҳозирги кундагига ўхшаб, болаларга нафақа ёки ёрдам пуллари берилмасди. Менга кўп болали она сифатида “Алтин алқа”, “Қаҳрамон она” медалларини беришган. Шу сабабли нафақамизга ҳозирги кунда оз миқдорда пул қўшилади.

– Тилакларингиз...

– Аввало Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, шу кунларга соғ-омон етказгани учун. Тинч замонда яшаяпмиз, Элбошимизга катта раҳмат! Мана, пенсияларимизни ҳам ошириб қўйди, вақтида олиб турибмиз.

Ёшларга тилакларим: ҳеч қачон ҳаётдан нолиманг, борига қаноат, йўғига сабр қилиб яшанг. Унутмангки, дунёнинг ободлиги – меҳнатдан. Фарзандни ўзимиз учун дунёга келтирамиз ва уларни комил, ҳақиқий инсон қилиб вояга етказиш биз, ота-оналарнинг бурчимиз. Рўзғор тебратиш осон эмас, шунинг учун эр-хотин бир-бирига суянган, тушунган ҳолда яшаса, нур устига нур бўлади. Элбоши яратиб бераётган имкониятлардан фойдаланинг, шу билан бирга ўзингиз ҳам ҳаракат қилинг.

– Раҳмат, соғ бўлинг!      

М. ЭЛТОЕВА., 2019-02-28, 11:39 769
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.