26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўғлимга ўхшайди, овозинг сани...

Тўлебий туманида 100дан зиёд етим болага вакил ота тайинлангани ҳақида газетамиз хабар берган эди. Вакил оталар – тумандаги ташкилотлар раҳбарлари болаларнинг кам-кўстидан хабар олиб, моддий ёрдам бериши керак эди. Вилоят ҳокими ўзгаргач, вакил оталар болалардан алоқани узишди. Ҳозир туманда васийлик (патронат) тарбияга эътибор қаратилмоқда. 1 Мамир қишлоғидаги Болалар уйидан Зафар исмли болани васийлик тарбиясига олган Гавҳар Муродовани суҳбатга тортдик.

– Ўзим болалар уйида тарбияландим. Ўғлимни беш ёшида машина уриб кетган. Зафаржонни кўриб, ўғлимга ўхшатдим. Оилада ўсгани яхши, деб тарбиямга олдим.

– Ёш экансиз, турмуш ўртоғингиз йўқ экан, болани боқишга қийналмайсизми? Шахсий ҳаётингизни қуришда у халақит бермайдими?

– Болаликда нимани тиласанг, шунга фаришталар омин, деб турар экан, Мен дугоналаримга «турмушга чиқмайман, бола боқиб олиб, ўзим яшайвераман», деб кўп айтар эдим. Хозир шу аҳволдаман: лекин моддий қийинчиликлар йўқ, ишим бор, тадбиркорман.

– Болалар уйидан бола асраб олиш билан васийлик тарбиянинг фарқи нимада?

– Мен болалар уйида тарбияланаётган пайтимда бола асраб олиш учун одамлар келишарди. Кимни асраб олар экан, деб юрагимиз ҳовлиқиб турарди. Бир қизни олиб кетишиб, бир йилдан кейин «бизга тўғри келмас экан», деб қайтиб олиб келишди. Шунда бечора қизчанинг ҳолатини кўрсангиз эди. Бир ойгача ҳеч ким билан гаплашмади: унинг кўзларидаги қувонч сўнган эди.

Васийлик тарбия оила билан етим бола бир-бирига тўғри келадими, ё йўқми, шуни маълум муддат синаш имконини беради. Ҳатто бола ҳам ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга, яъни сизнинг оилангиз унга тўғри келадими, ё йўқми. Асраб олинган болаларнинг оилалардан қочиб келганини кўрганман. Директор ҳам, тарбиячилар ҳам ҳеч нарса қила олишмаган, чунки ота-оналар қонуний равишда асраб олишган эдилар. Васийлик – авваламбор, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилади. Ҳар бир боланинг ўз хулқи бўлади. Эсини таниган болага «Мен сенинг отангман, ё онангман», деб қайта тарбиялай бошлашади, бу болага ёқадими ё йўқми?

– У ҳолда сиз ўзингиз болани қандай қилиб тарбияламоқдасиз?

– Тартиб ва мустақилликка ўргатдим, чунки эртароқ мустақилликка ўрганган бола ҳаётда ўз ўрнини тез топади. «Қуш уясида кўрганини қилади», деганларидай, болалар ҳам кўрган нарсасини такрорлайдилар. Уларнинг соф ва беғубор қалби ёлғонга қарши исён кўтаришга доимо тайёр. Шунинг учун болаларга ёлғон ваъдалар бермаслик керак.

Ҳатто 3-4 ёшли болани васийликка олган ота-оналар ҳам «бир оз вақт бизнинг уйда яшаб тур, кейин кўрамиз», деб айтишлари керак.

– Атрофингиздагилар, танишларингиз бу ҳақда қандай фикрда?

– Бола асраб олганинг учун қанча тўлашяпти, қанчасини харжлаяпсан, – деб сўрашади, яна бошқа саволлар бериб, бирга ўнни қўшиб, гап тарқатишади. Натижада ўзим ҳақимда чўпчаклар ҳам эшитаману, ёқамни ушлайман, холос. Бундай одамларга боланинг ҳарорати кўтарилганда, бедор ўтган тунлар ҳисоб эмас. Тўғри, нафақа пули оламан, 21 минг тенгедан ҳали олганим йўқ. Бирон жойда ишламаган одамга бу пул ўн кунга ҳам етмайди. Болалар боғчасига қанча тўланишини биласиз. Бола тўлақонли овқатланиши зарур, кийиниши, ўйинчоқлар керак.

– Бола ҳаётингизни ўзгартириб юборгандир?

– Албатта. Ҳозир ҳаётимни фарзандсиз тасаввур эта олмайман, ҳар кун, ҳар соатнинг қадрига етадиган бўлдим. Шартнома муддати тугагач эса фарзандимни оиламнинг аъзоси қилиб қонуний ҳужжатлар оламан.

Б. РЎЗИМАТОВА, 2019-04-11, 11:59 539
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.