26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2018-2019 Ўқув йилида ўрта мактаблар битирувчилари учун тавсия этиладиган эссе мавзулари

Адабий мавзулар

1. «Меҳнату аламларга мубтало Увайсийман, 

Қайда дард эли бўлса, ошно Увайсийман”, деб бошланувчи ғазали шоиранинг ижтимоий-тасаввуфий қарашларини белгилайдими? (Увайсийнинг «Увайсийман» радифли ғазали асосида).

2. Эркка интилувчи инсонни енгиб бўлмайди. (Абдулла Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикояси асосида).

3. Маънавияти юқори бўлган Отабек Кумушнинг ўлимида айбдорми? (Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи асосида).

4. Ҳеч бир эзгулик мукофотсиз қолмайди. (Абдулла Ориповнинг “Жаннатга йўл” драматик достони асосида).

5. Сиз Алпомиш тимсолидаги қайси хусусиятнинг ҳозирги ёшларда бўлишини хоҳлар эдингиз? («Алпомиш» достони асосида).

6. Алишер Навоийнинг:

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай матлаъли ғазалини инсоний қадриятлар ифодаси дея оласизми?

7. Хожа ҳикояларида подшоҳнинг бир соат адолат қилганининг савоби барча нарсалардан ортиқлиги таъкидланади. Сиз шу фикрга қўшиласизми?

8. Бу ёруғ дунё надур?

Кошонадур, вайронадур,

Сенга меҳмонхонадур,

Меҳмон ўзинг, мезбон ўзинг мисралари орқали шоир инсон зиммасига нималарни юклаяпти деб ўйлайсиз? (Эркин Воҳидовнинг “Инсон” ғазали асосида).

9. Бугунги қизларимизга Раъно жасоратини намуна қила оласизми? (Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романи асосида).

10. Ҳалима Худойбердиеванинг «Дориламон кунлар келди» шеъри онага нисбатан фарзандлик муҳаббатининг ифодасими?

11. Сизнинг фикрингизча, достонда Алпомишнинг ғолиб бўлиб, халқ қаҳрамонига айланишининг сабаби нимада? («Алпомиш» достони асосида).

12. Нодиранинг «Эҳтиёж азиз кишини хор қилади» деган фалсафий фикрига муносабатингизни билдиринг. (Нодиранинг «Қилма зинҳор эҳтиёж» ғазали асосида).

13. Ҳақиқий инсон адолат учун курашгани сабабли ардоқлидир. (Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романи асосида).

14. Ҳикояда тасвирланган чўпон ва унинг аёли сизда фахр уйғотадими ёки хижолат бўласизми? (Шукур Холмирзаевнинг “Ўзбеклар” ҳикояси асосида).

15. Бешак билинг, бу дунё барча элдан ўтаро,

Инонмагил молингга, бир кун қўлдан кетаро мисраларида Аҳмад Яссавий инсонга хос бўлган қандай маънавий жиҳатларни назарда тутган деб ўйлайсиз?

Эркин ижодий мавзулар

1. Инсон ҳаётида ёшликнинг аҳамияти қандай?

2. Виртуал ҳаёт реал ҳаётдан устунми?

3. Инсон ўз элидан узоқда бахтли яшай оладими? (Ватан мавзусидаги асарлар асосида).

4. Болаликдан эсдалик бўлган, гўзал, муқаддас хотиралар.

5. Сеҳр ақл қўшадими? (Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» асари асосида).

6. Дўстни топиш осонми ёки йўқотишми?

7. Биз Она табиат гўзалликларини асрай оляпмизми? (Ўзбек адабиётидаги табиат лирикаси асосида).

8. Касб танлаш – умр йўлини танлаш демакдир.

9. Виждон ҳақида гап кетганда....

10. Бугунги кун минбаридан янграган сўзлар.

11. Қозоғистон менинг нигоҳимда.

12. Замонавий ҳаётда меҳр-оқибат ва шафқатсизлик.

13. «Инсон ўз тақдирини ўзи яратади» деган фикр бор. Бу фикрга сизнинг муносабатингиз қандай?

14. Сизнингча, «Бахт» нима? Далиллар асосида ўз фикрингизни ёзинг.

2019-04-22, 11:32 2694
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.