26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ақлли'' энергетика заковатли ёшлар қўлида

Икки соатга чироқ  ўчиб қолди, дейлик, қандай аҳволга тушамиз? Агар кечки пайт бўлса, ёруғ дунё нақ зулматга айланади-я. Ишхоналарда ишлар таққа тўхтайди, йўл­­­ларда светофорлар ишламай, ҳаракат издан чиқади, музлатгичлар эриб, озиқ-овқат маҳсулотлари нобуд бў­лади, қўйингки, бутун ҳаётий фаолиятимиз остин-устун бўлиб кетади. 

Ҳа, шундай муҳим соҳа–энергетика турмушимизга шу қадар чуқур кириб олганки, усиз замонавий ҳаётни бир зум ҳам тасаввур этолмаймиз. 

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суҳбатда миллий энергия тизимини бошқарувчи пешқадам “КЕГOK” компаниясининг етакчи муҳандиси Лола Тошхўжаева (суратда) энергиянинг янги истиқболлари ва ёшларнинг бу соҳадаги ташаббуслари ҳақида ҳикоя қилади.

– Дастлаб газетхонларга ўзингизни таништириб ўтсан­гиз...

– Мен вилоятга таниқли энергетик Қурвонтой Тош­хўжа­ев­нинг қизиман. Отажоним Қо­зоғистонда хизмат кўрсатган фахрий энергетик. Ушбу соҳага 1986 йилда кириб келишимга ҳам дадам сабабчи бўлдилар. 

Тошкент шаҳридаги политех­ника институтини “Автоматика-телемеханика” ихтисослиги бў­йича тамомлаб, диплом ишим­ни ҳам қадрдон корхонам–“КЕГОК”да ёзганман. 

– “КЕГОК” Қозоғистондаги электр тармоқларини бош­қа­рувчи ягона миллий компа­ния. Сиз шу ҳиссадорлик жа­мия­тининг “Жануб” филиа­­лида қайси вазифани бажара­сиз?

– Телемеханика дегани оддий қилиб айтганда, диспетчерлар хизмати. Энергетика ва авто­матика бир-бири билан узвий боғлиқ. Бутун бошли бир ти­зим бир хонадан тугмачалар ёрдамида бошқарилади. Шу­нингдек, бир хонада ўтириб, Қозоғистон жанубидаги учта вилоят: Туркистон, Жамбил, Қизилўрдадаги бошқариш ти­зимларидаги ахборотларга тезкор ишлов бериш, маълу­мотларни узатиш, кўп бўғинли тизимлардаги хато­ларни аниқ­лаш, бартараф қилиш, хул­лас бутун бошли соҳанинг на­зоратини юритиш мумкин. Етак­чи муҳандис сифатида бажа­радиган ишим шу.

– Корхонадаги замонавий­лашув жараёнига тўхтал­сан­гиз.

– Корхонамиз, бутун респуб­ликадаги каби модернизация жараёнларини бошдан кечир­моқда. Янги кабеллар торти­либ, эски, ишдан чиқ­қан транс­­­форматорлар алмаш­ти­рил­­япти. Йирик станциялар: “ТЭЦ-1” “ТЭЦ-3” ва Чордарада ян­ги қувурлар ўтказилди. Жам­бил, Қизилўрдадаги йирик станцияларда ҳам янги­лаш, таъмирлаш ишлари юри­тил­моқда. Авваллари кўп ли­ниялар ер устида, яъни очиқ ҳолда эди, ҳозир улар ерга кў­милиб, махсус шахта­лар­дан ўтказилмоқда. Улар тех­ник жиҳатдан мустаҳкам ма­толарга ўраб қўйилади. Шу­нинг­­­­дек, авваллари электр узатгичлари мисдан бўлса, ҳозир оптик материал би­лан алмаштирилмоқда. Маълу­мот узатиш каналлари ҳам за­мо­навийлашиб, “WI-FI” опе­ра­торига уланган. Ра­қам­лаш­тириш тизимига ўтганмиз, хизматлар жуда тез ва си­фат­ли бажарилмоқда. ЕМ­СОS тизими орқали барча стан­циялардан туну-кун ахборот­лар олиб, қатъий назорат қи­либ турамиз. 2006 йилдаги базавий маълумотлар 2-3 бара­вар кўпайиб, бугунги кунда 10 миллионга етган. Уларнинг ҳар бирини назорат қилиш осон эмас, албатта.   

– Ишингиз машаққатли ва ўта масъулиятли экани маъ­лум. Бежизга осмондаги учув­чидан кўра ердаги диспет­чер­нинг иши оғир, дейил­май­ди. Бу соҳага бугунги кун­да ёшлар келяптими?

– Жуда кўп келяпти. Бу қу­вонч­ли ҳол, албатта. Айниқ­са, ўзбек ёшларининг олий ўқув юртларини битириб, кор­хонамизда ишлаётганидан мам­нунман. Билимдон, ўқимиш­ли йигит-қизларимиздан Азиз­бек Илашев, Мардонбек Қа­ю­мов, Умида Абдуллаева, Тў­ра­бек Жонибеков, Хайрулла Ни­шонбоевлар корхонамиз фахри. Уларга янги дастурлар билан ишлаш маъқул бўляпти. Видеоназорат ускуналарини ўрнатиш, трансформатор, ка­бел­ларни янгилаш ишларида шу  ёшлар пешқадам. 

– Раҳмат! Ёшларимизга ус­­тозлик қилишда ҳорманг-тол­манг! 

Р.S.  Айтганча, 2019 йил– Ёшлар йили деб эълон қилинди. “Ёшлар – юрт мадади” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу ўринда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар, ислоҳотлар ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик намунасидир. Ва бугунги баркамол авлодни шакллантиришга туртки ҳамдир. Албатта, эртанги кунимиз, порлоқ келажагимиз ана шу ёшлар қўлида. Бунга “КЕГОК” мисолида яна бир бор гувоҳ бўлдик. 

Н. МАВЛОНОВА, 2019-06-24, 11:11 555
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.