26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик битирувчи ЯМТда 137 балл тўплади

Туркистон вилояти бўйича 2018-2019 ўқув йилида 11-синф­ни 24 513 ўқувчи та­­­­­­­­­­­­­­­­­­­момлади. Ҳозирги кунда улардан 16 364 нафари (66,8 фоизи) ЯМТ топ­ширишга ариза берган. 20 июнь куни 9та туман ва шаҳардаги 332 мактабнинг 4 190 битирувчиси тест топ­­ширишди. Туркистонлик битирувчилар ҳозирнинг ўзида юқори балл олиб улгуришди. Энг юқори 137 балл тўплаган Тул­кибош тумани ўқувчиси Суй­рук Қасим бўлса, 135 балл­ни Ўрдабоши туманидан Лау­ра Муратбек ва Тулкибош тума­­нидан Аружан Меирбек тўпла­дилар. 

Туркистон вилоят минтақавий ком­муникациялар хизматида ўтган брифингда таълим бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Ардақ Садиқова дастлабки кун якунига кўра вилоятнинг ўртача балли – 69,9 ташкил қил­ганини етказди.

– Тестга киритиш пайтида ЯМТ талабларининг бузилиши ўрин олмади. Барча мактаб би­тирувчилари махсус уску­налар орқали ўтказилиб, қўл те­­лефон­лари олиб қўйилди. Ви­лоятда 15та ЯМТ ўтказиш пункти бор. Онлайн трансляцияси учун 16та катта экран ўрнатилган. ЯМТ ўтказиш бекатларига талаб­гор­ларни ташиш, ётоқхоналарини тайёрлаш ва овқатлантириш бош­қарма томонидан таъмин­лан­моқ­да. Ҳозирги кунда 100 балл­дан юқори тўплаганлар – 766 (20,9) ўқувчи. Бугун 21 июнда 4та ту­манда ўтказилмоқда. Унда 1 914 бола қатнашмоқда, – деди Ардақ Мадихан қизи.

Шунингдек, брифинг спикери минтақадаги ўқитувчиларнинг аттестациядан ўтказилиши ҳақида ахборот берди. 

– Туркистон вилоятида 2019 йилги ёзги мавсумда 13 004 ўқи­тувчи тестдан ижобий натижа олиб, аттестациянинг иккинчи бос­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қичига келди. Шунингдек, уюш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ган жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида педагогларни ат­­­­тестациялашнинг иккинчи босқи­чини автоматлаштириш бўйича қал­дирғоч лойиҳа бошланди. Қал­дирғоч лойиҳани амалга оши­риш мақсадида jumys.sitcen.kz порталида махсус аттестация қис­ми очилди,  – деди у.

Портал билан ишлаш қоидаси вилоят педагог ходимларига таништирилмоқда. Бу ишларнинг натижаси ҳам юқори бўлади, – деб кутилмоқда.

Туркистон вилояти минтақавий коммуникациялар хизмати, 2019-06-25, 18:06 675
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.