26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сенаторлар штаб ишига юқори баҳо беришди

Арисликларнинг ҳақиқий аҳволи билан танишиш учун Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатининг Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Мухтар Қул-Мухаммед, Молия ва бюджет қўмитаси аъзоси Али Бектаев, ҚР Парламенти Сенатининг Иқтисодий сиёсат, инновациявий ривожланиш ва тадбиркорлик қўмитаси раиси Асқар Бейсенбаев ва бошқалар Туркистон вилоятига махсус сафар билан келишди.

Ўрдабоши тумани, Ақжўл овули, Жамбил номидаги ўрта мактабда жойлашган махсус штаб фаолияти билан яқиндан танишган сенаторлар фавқулодда вазият бўйича тиним билмаётганлар ишига юқори баҳо беришди.

– Портлашлар бўлган вақтдан буён жадал иш олиб бораётган штаб ишига юқори баҳо бераман. Чунончи, ўз вақтида қатъий қарорлар қабул қилинмаганда, иш тизимли юритилмаганида талафот янада оғир бўлиши мумкин эди. Арисдаги ҳолат халқимизнинг жипслиги, бирлигини кўрсатди. Сўнгги кунларда аҳолини саросимага соладиган сохта хабарлар кўп тарқамоқда. Шу муносабат билан одамлар, айниқса, журналистларни ҳаққоний маълумотлар тарқатишга чақираман, – деди. М. Қул-Мухаммед.

“Арисдаги фавқулодда ҳолат қозоғистонликларни бефарқ қолдирмади”, деган Асқар Бейсенбаев ҳалок бўлган фуқароларнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, штаб иши тўғри йўлга қўйилганини таъкидлади.

Жамбил номли мактабдаги штабдан сўнг сенаторлар Арис шаҳрида жойлашган иккинчи штаб иши билан танишиш учун жўнаб кетишди.

2019-06-26, 19:07 625
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.